Бектемир Мелиқўзиев «Тилла бола» билан ҳамкорлик қилади

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг.) вазн тоифасида рингга чиқаётган юртдошимиз Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) таниқли боксчи Оскар Де Ла Хойя раҳбарлик қилаётган АҚШнинг машҳур “Golden Boy” промоутерлик компанияси билан ўзаро ҳамкорлик борасида шартнома имзолади.

- Ўзбекистонлик боксчи билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз, - дейди Оскар Де Ла Хойя. - Бек ажойиб боксчи, ҳали кўп профбоксчиларга катта “муаммо” туғдиради. У кучли, чидамли, оёқ ва қўл ҳаракатлари ҳам жуда тезкор. У рейтингда жуда тез кўтарилишни ва 76,2 килограмм вазндаги боксчиларга буни исботлашини сабрсизлик билан кутмоқдамиз.

- «World of Boxing” ва “Golden Boy” каби профессионал жамоаларга қўшилганим жуда ёқимли, - дейди Бектемир Мелиқўзиев. – Уларнинг кўплаб машҳур боксчилар билан ҳамкорлик қилганини яхши биламан. Улар ўтказган жангларни кўриб қачондир АҚШда худди улардек жанглар ўтказишни орзу қилардим. Энди бу имконият менда бор ва улардан бор қобилиятларимни ишга солиб фойдаланаман.

Эслатиб ўтамиз, Б.Мелиқўзиев декабрда ўзининг илк чемпионлик камари учун рингга чиқади. Унга франциялик собиқ жаҳон чемпиони Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикам (37-4, 21 КО) рақиблик қилиши кутилмоқда.