Бермуд учбурчагида янги аномалиялар аниқланди
Тадқиқотчилар кўпчиликка самолётларнинг сирли йўқолиши сифатида маълум бўлган акваториянинг ғайриоддий хусусияти ҳақида айтишди. Олимлар турли йиллардаги маълумотларни таққослаб, Бермуд учбурчаги зонаси жойлашган Саргассо денгизида бўронлар ҳар ўн йилда кучайиб бормоқда, деган хулосага келишди.
Хусусан, тадқиқотчилар бир қарашда ғалати туюлган хусусиятни кашф этишди: Бермуддан 100 километр радиусда ўртача максимал бўрон шамоли тезлиги соатига 56 дан 117 километргача ошган. Гап 1955-2019 йиллар ҳақида бормоқда. Бу ҳар ўн йилда шамол тезлиги соатига 10 километр ошган демакдир.
Ўзгаришлар Бермуд учбурчаги зонасининг исиши билан боғлиқ. Денгиз юзасидаги юқори ҳарорат яна кучлироқ тропик циклонларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, гарчи илгари бу жуда муҳим рол ўйнамаслигига ишонилган бўлса-да, бўроннинг пайдо бўлишига денгиз тубидаги ҳарорат ҳам таъсир қилади.
Тропик циклонлар илиқ ва нам ҳавонинг юқорига кўтарилиши, сув буғининг ёмғир шаклида конденсацияланиши ва бу жараёнда олинадиган қуруқ ҳаво пастга тушиши боис юзага келади. Натижада ер усти сувлари совийди, аммо чуқурликдаги сувлар етарлича илиқ бўлса, у кўтарилиб, бўрон пайдо бўлиш жараёнини давом эттиради. Шу туфайли у янада кучаяди, дейди олимлар.
Г.Холдорова тайёрлади.