«Бир макон, бир йўл»: Ижодий танлов ғолиблари аниқланди

“Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари таҳририяти ҳамда  Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси 2023 йил октябр ойида “Бир макон, бир йўл”ни қуриш, инсониятнинг ягона тақдири ҳамжамиятини барпо этиш: Ўзбекистондан назар” публицистик таҳлилий мақолалар танловини эълон қилган эди.

Шундан буён таҳририятга 40 га яқин мақола келиб тушди ва уларнинг аксарияти чоп этилди. Уларда икки мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалари ривожи “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида таҳлил қилинган. Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг давлат ҳамда амалий ташрифлари чоғида имзоланган шартномалар ижроси Марказий Осиёнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни мутаҳкамланиб бораётгани далиллар билан очиб берилган.

2023 йилда Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги товар айланмаси 13,7 млрд. долларга етган бўлса-да, 2024 йилда бу рақам 20 млрд. доллардан ошишига яратилган замин асослари илмий тадқиқ қилинган.

Танловда иштирок этган муаллифлар доираси кенг бўлиб, улар орасида академиклар, сенаторлар, Олий Мажлис депутатлари, олий ўқув юртлари ректорлари, сиёсатшунослар, илмий тадқиқот институтлари етакчи ходимлари, таниқли ёзувчи ва журналистлар бор.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳайъат раиси, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги директори Абдусаид Кўчимов сўнгги йилларда Ўзбекистон – Хитой муносабатлари юксак даражага чиққанини таъкидлаб, “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти ташкил этган танлов шу яқинликни янада мустахкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюнь энди нафақат иқтисодий муносабатлар, балки маънавий, маърифий соҳаларда, жумладан журналистика борасида янги лойиҳалар амалга оширилишига тўхталди.

Тадбирда сўзга чиққан сенатор Фармон Тошев, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги директори Омонулло Файзуллаев, академик Нурислом Тўхлиев, Фарғона давлат университети ректори, профессор Баҳодир Шермуҳаммадов, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев Ўзбекистоннинг очиқлик ташқи сиёсати мамлакат нуфузинигина ошириб қолмай, унинг натижалари халқ фаровонлигига хизмат қилаётганини, бу каби танловлар эса ижодкор, журналистлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлайди, деди.

“Фарғона ҳақиқати” –“Ферганская правда” газеталари раҳбари Муҳаммаджон Обидов фарғоналик ва хитойлик журналистлар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашув лойиҳалари ҳақида гапирди.

Тадбирда танлов ғолибларига диплом ҳамда совғалар топширилди.

***

 “Бир макон, бир йўл”ни қуриш, инсониятнинг ягона тақдири ҳамжамиятини барпо этиш: Ўзбекистондан назар” публицистик таҳлилий мақолалар танлови ғолиблари рўйхати

Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги

Салимов Оқил Умрзоқович

бош мукофот

 “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири

Аҳмаджон Мелибоев

1-ўрин

 “Менинг юртим” телеканали

1-ўрин

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисод фанлари доктори, профессор

Одилжон Олимжонов

2-ўрин

 Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳақиқий аъзоси (академиги), иқтисод фанлари доктори, профессор

Нурислом Тўхлиевни

2-ўрин

 Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

“Ёшлар” телеканали

2-ўрин

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Олий Мажлис Сенати аъзоси

Фармон Тошев

3-ўрин

 Фарғона давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор

Баҳодир Шермуҳаммадов

3-ўрин

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Умид Жабборов

3-ўрин

 

“Zamon.uz” интернет нашри бош муҳаррири

Севара Алижонова

3-ўрин

 Қирғизистон Республикаси ахборот агентлиги директори

Азамат Касимов

3-ўрин

 Сиёсатчи, “Kun.uz”  интернет сайти кузатувчиси

Камолиддин Раббимов

рағбатлантирувчи диплом

 Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессори

Назира Тошпўлатова

рағбатлантирувчи диплом

 Журналист

Абдуазиз Хидиров

рағбатлантирувчи диплом

 “Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталари муҳаррир ўринбосари

Руслан Кенжаев

рағбатлантирувчи диплом