Бишкекда Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити бошланди

Бишкекда бугун, 9 декабрь куни ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

Тадбир кун тартибида 20 га яқин масала бор. Булар, жумладан, саноат соҳасида кооперация лойиҳаларини ривожлантириш, умумий бозорларни, жумладан, газни шакллантириш, савдо йўлидаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар, келаси йил учун халқаро фаолиятнинг асосий йўналишлари ва бошқаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, аввалроқ Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков таъкидлаганидек, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Ўзбекистон “газ иттифоқи”ни яратиш бўйича Россия ташаббуси муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Россия президенти Владимир Путин Бишкекка етиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга 9 декабрга режалаштирилган ташрифи қолдирилди. ЕОИИ саммитида Ўзбекистон номидан Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этади. Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомига эга.