БМТ Чубайснинг янги лавозимга тайинланганига изоҳ берди

4 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Анатолий Чубайсни президентнинг халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакили этиб тайинлади. Бунгача Чубайснинг «Роснано» раҳбари лавозимидан кетганлиги ҳақида маълумот берилган эди. У компанияни 2011 йилдан бери бошқариб келди.

БМТ, ўз ўрнида Анатолий Чубайснинг янги лавозимига - президентнинг халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакили этиб тайинланишига изоҳ берди. БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг ТАССга маълум қилишича, ташкилот у билан ҳамкорликка тайёр.

«Биз Президент В.Путиннинг халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакили сифатида Анатолий Чубайс ҳамкорлигида ўзаро алоқаларни мустаҳкамланишини кутамиз, - деди Дюжаррик. - Россия Федерацияси - фаолиятимизнинг барча соҳаларида, шу жумладан барқарор ривожланишга эришишда БМТнинг асосий шеригидир».

Таъкидлаш лозимки, Чубайснинг ушбу лавозимга тайинланганига қадар Кремлда унинг сиёсий келажаги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Лекин ноябрда унинг Арктикани ривожлантириш билан шуғулланиши эҳтимоли ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.