Бўғимлар ва умуртқа поғонаси касалликлари сувсизликдан

Узоқ муддатли сувсизланиш натижасида тоғай (кемирчак) керакли миқдордаги намликдан маҳрум бўлади, бу унинг бўғимларга тегиб туриш жойлардаги ишқаланиш ва зўриқишига олиб келади.

Кемирчак ҳужайралари онгга агар сувсизланиш ҳолатида бўлишда давом этса, улар тез орада ўлиб, алоқа юзаларидан ажралиб чиқиши тўғрисида оғриқ сигналини юборади.

Тоғайнинг нормал ишқорий муҳити сувсизланганда кислотали бўлади. Бу кислоталилик оғриқни қайд этувчи ва уни онгга етказадиган асаб тугунлари томонидан қайд этилади.

Керакли миқдорда сув ичиш орқали бундай оғриқлардан халос бўлиш мумкин, шунда тоғай сув билан тўйинади, кислота ва токсинлар эса ювиб чиқарилади.