Бокс бўйича лицензион мусобақага янги мезбон эълон қилинди
- 25.01.2020 09:18
- 173
- Хориж
Хабарингиз бор, 3-14 февраль кунлари бокс бўйича Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилиши лозим бўлган лицензион мусобақа хавфли коронавирус сабаб бекор қилинганди.
Бугун Халқаро олимпия қўмитаси мазкур мусобақага мезбонлик қиладиган шаҳар номини маълум қилди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерациясига юборилган хатда маълум қилинишича, Осиё ва Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Теглар:
бокс
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа