Болалар кўзбўямачиликни жуда тез англайди
Тажрибалар шуни кўрсатадики, болалар самимий мулоқотга талпинадилар. Хоҳ дарс бўлсин, хоҳ тўгарак ё тадбир бўлсин улар устознинг дилга яқин муносабатига эҳтиёж сезади. Демоқчиманки, мактабларда барча тадбирлар жонли ўтиши керак. Акс ҳолда ўқитувчи ва ўқувчиларни, ота-оналарни лоқайдликка ўргатиб қўямиз. Иштиёқи йўқлар эса тадбирларда номигагина ўтириб кетишади.
Бизда ҳар бир йиғилиш, анжуман, мусобақа ёки танлов пухта тайёргарлик, шаффофлик ва жонли мулоқот тарзида ўтади. Бир мисол келтираман: ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўқувчилар билан тероризмга, гиёҳвандликка, диний экстремизмга қарши кураш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мавзуларида жуда зерикарли тадбир ўтказди, маърузачилар қоғоздан кўз олмай гапиришди. Шунда биз ўқувчиларни саволлар беришга чорладик. Биринчи марта саволларга жавоб беришда қийналиб қолган меҳмонлар кейинги учрашувларда қоғозсиз гапиришга ўрганишди, тайёргарлик кўриб келишди. Ҳатто, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда участка нозири Низом Ҳамроев арқон тортиш беллашувига завқи келганидан беихтиёр қўшилиб кетди. Бундай қизғин суҳбатларни тарих фани муаллимлари ёрдамида Имом Бухорий мажмуаси ходими Фахриддин Абдуқундузов, "Илғор" маҳалласи раиси Содиқ Мустанов, маҳалла маслаҳатчиси Б.Очилова иштирокида ўзимиз ҳам ташкил этдик.
Фан тўгаракларининг яхши ишлаши болаларда жамоа бўлиб, қизиқарли тадбирлар ўтказиш кўникмасини пайдо қиляпти. Масалан, ДСЭНМ ходимлари иштирок этган ободончилик, тозалик ва соғломлаштириш фестивалини биология ва соғлом авлод асослари фани ўқитувчилари ўтказишди.
Mуҳими, белгиланган мавзу бўйича соҳа мутахассислари билан бирга ишлаш керак. Шундагина кўзланган мақсадга тезроқ эришилади. Буни барча тадбирларга таклиф этилган ота-оналар ҳам эътироф этишмоқда. Оммавий суҳбатлар жараёнида биз нафақат болалар билан, балки уларнинг ота-оналари билан ҳам мулоқотда бўламиз ва ўзаро фикрлашамиз.
Бизда оммавий тадбирларнинг ойлик режаси тузилади. Фан тўгараклари ва синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг мавзу бўйича тайёргарлигини ёшлар етакчиси Г.Тошқувватова ташкил этади. Директор ўринбосари М.Қорабоева эса учрашувларни жадвал асосида ҳамда мавзуга монанд ўтказилишини назорат қилади. Мусиқа ўқитувчиси Зокиржон Абдуқундузов рубоб, най, доира, пианино чалувчи ўқувчилардан ҳаваскорлик жамоаси тузган. Яқинда «Зулфия ижоди ёшлар нигоҳида», деб номланган адабий кечада ёшлар иттифоқи туман бўлими ходими Умид Муҳамматов ва ҳудуддаги мактаблар ёшлар етакчилари иштирок этди. Дастлаб болалар Зулфия ижоди бўйича иншо ёзишди, кейин мушоира бўлди, шоира шеърларига суратлар чизилди, қўшиқлар айтилди. Тадбир меҳмонлари ўқувчиларнинг китобга ва адабиётга ҳавасларини инобатга олишиб, фахрий ёрлиқлар ва китоблар тақдим этишди. Ушбу тадбир ҳам ўқувчилар онгига ўзгача маънавий озуқа беришига эришилди.
ўтказилишини назорат қилади. Мусиқа ўқитувчиси Зокиржон Абдуқундузов рубоб, най, доира, пианино чалувчи ўқувчилардан ҳаваскорлик жамоаси тузган. Яқинда «Зулфия ижоди ёшлар нигоҳида», деб номланган адабий кечада ёшлар иттифоқи туман бўлими ходими Умид Муҳамматов ва ҳудуддаги мактаблар ёшлар етакчилари иштирок этди. Дастлаб болалар Зулфия ижоди бўйича иншо ёзишди, кейин мушоира бўлди, шоира шеърларига суратлар чизилди, қўшиқлар айтилди. Тадбир меҳмонлари ўқувчиларнинг китобга ва адабиётга ҳавасларини инобатга олишиб, фахрий ёрлиқлар ва китоблар тақдим этишди. Ушбу тадбир ҳам ўқувчилар онгига ўзгача маънавий озуқа беришига эришилди.
Дилфуза ХАЛИЛОВА,
Пайариқ туманидаги 75-мактаби директори.