Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бўлган воқеа: Тўнғич қизнинг бахти

Беш қизи бор отанинг беш қизига тўртта совчи келибди. Ёшига қараб: аввал каттаси, ундан кейингиси... Лекин катта қиз турмушга чиқишдан бош тортибди. Чунки у отасига қарашни кўнглига туккан эди.

Тўрт сингил турмушга чиқиб кетди. Катта опа отага қарар, парвона бўлар эди. Ота вафот этди. У болиши тагида васиятнома қолдирган экан. Унда "Катта опаларинг турмушга бермагунча меросни бўлманглар. Чунки у сизларнинг бахтингиз учун ўзини қурбон қилди", деб ёзилган эди.
Бироқ сингиллар васиятни амалга оширишдан бош тортишди. Уйни тезроқ сотиб, улушларига эга бўлишни хоҳладилар. Опанинг қаерга бориши улар учун эътиборсиз эди.
Уй сотиладиган бўлди. Катта опа харидорга бошидан ўтказганларни сўзлаб бериб, бошпана топгунча сабр қилиб туришини илтимос қилди. Харидор рози бўлди.

Уй сотилгач, қизлар ўртасида мерос тақсим қилинди.
Катта опа отасига меҳрибон қаноат ва имон соҳибаси эди. Бир ойларча ўтгач, уйнинг янги эгаси келди. Тўнғич қиз энди мени чиқариб юборармикан, деб ўйлади.
- Мени кечиринг. Ҳали турадиган жой топмаган эдим, - деди ийманиб.
Харидор - бир йил аввал аёли вафот этган киши бўлиб, кўпдан буён ўзига муносиб турмуш ўртоқ излар эди. У рози бўлса, уйланишни кўнглига туккан эди.

- Қўрқма! Менинг ниятим бошқа. Уйни номингга расмийлаштирдим. Сенга маҳр бўла қолсин, агар хоҳласанг. Бўлмаса менинг номимдан ҳадя бўла қолсин.
Аёл йиғлаб юборди. Аллоҳ қилган амалларини зое қилмади.
Харидорнинг сўзларини тинглагач, у билан ҳаётини боғлашга рози бўлди ва уйнинг янги соҳибига турмушга чиқди. Иккаласи қизнинг ота уйида бахтли ҳаёт кечирди.

Манба