Бош прокуратура Бишкекда қўлга олинган журналист Бобомурод Абдулла иши бўйича баёнот берди

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Б.Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдулла Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан қатор танқидий мақолалар ёзган.