Бўялган қулупнай

#Ана, холос!

Россиянинг Приморье ўлкасида сотилаётган Хитой қулупнайи иштаҳани очиш учун чиройли қилиб бўялар экан...

- Бу миш-мишда жон бор, - деб изоҳ беради “АиФ” (2021й, 22-сон). – Россияга четдан келтирилаётган, шу жумладан, Хитой қулупнайи таъми Россияда етиштирилаётганидан анча ёмон. Бундай мева ва резаворларни қўшимча кимёвий ишлов бермасдан узоқ сақлашнинг иложи йўқ. Хитойда қулупнай, мисол учун, етиштирилаётганда, транспортга юклаш олдидан замбуруғга қарши кучли фунгицидлар билан ишланади. Улар саратон касалликлари келтириб чиқариши мумкин. Негаки, резавор хомлигича яшил пайтида териб олинади. Унда таъм ҳам йўқ, фойдали моддалар ҳам йўқ. Шу боис баъзан чиройли ранг ҳосил қилиш учун турли гармонлар ва препаратлар билан ишлов берилади. Бундан ташқари, Хитойда қулупнай Ерда эмас, гидропоника усулида сунъий аралашмалар ёрдамида етиштирилади.

Т.Шомуродов тайёрлади.