Бойқўнғирдаги ракета-космик мажмуаси “Назарбоев старти” деб номланади

“Байтерек” ракета-космик мажмуасини Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси модернизация ишлари тугагач қабул қилинади, деди республика Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин.

“Байтерек” номини Назарбоев шарафига ўзгартиришни аввалроқ Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган эди. Ўшандан бери мажмуа норасмий равишда "Назарбоев старти" номини олди, дейилади "Роскосмос"да.

“Бу масалада унинг номини тасдиқловчи бирон-бир қарор, ҳужжат кутмаяпмиз. Биз, аввало, ишни якунламоқчимиз, сўнгра давлат раҳбарларига тақдим этгач, унинг номини ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинади”, деди Мусин журналистларга.

Энди, унинг сўзларига кўра, “Назарбоев старти” – ҳамма кўникиб улгурган лойиҳанинг ишчи номи.

Декабрь ойида "Роскосмос" бош директори Дмитрий Рогозин Россия-Қозоғистон “Байтерек” лойиҳаси доирасида Бойқўнғирдаги учириш мажмуасини қайта тиклаш ва уни “Союз-5” ракеталари учун модернизация қилиш бўйича ишлар 2022 йилнинг март ойида бошланишини маълум қилган эди. Бунда Россия ҳиссаси “Союз-5” ракетасини яратишда, Қозоғистон эса учириш комплексини тартибга солишдан иборат.