Бу ҳудудда компас ишламайди, балиқлар қорнини осмонга қаратиб сузади
“Атлантика қабристони”, “Кулфат келтирадиган денгиз”, “Ўлим учбурчаги”...
Атлантиканинг Бермуд учбурчаги ҳудуди ана шундай номлар билан донг таратган. Бу бежиз эмас, ҳудудда содир бўладиган даҳшатли ҳодисалар қанчадан-қанча кемалар, самолётларни одамлари билан домига тортган. Бу ҳозир ҳам рўй бериб туради. Ҳалокатлар сабабларини эса ҳеч ким изоҳлаб беролгани йўқ.
Бу ерда қутурган шафқатсиз довуллар, узоқ давом этадиган даҳшатли тўфонлар рўй бериб туради, гоҳ кемаларни сув қаърига тортиб кетадиган гирдоблар ҳосил бўлади. Христафор Колумб кема журналига океаннинг шу қисмида сувда нур таратиб турган ғалати ёғдуни қайд этган. Бу жумбоқ “доғ” ҳозиргача, доимий равишда пайдо бўлиб туради. Унинг ёруғи шунчалик ёрқинки, ҳатто уни космосдан кузатиш мумкин.
Булар Бермуд учбурчаги билан боғлиқ ҳодисаларнинг ҳаммаси эмас. Ушбу ҳудудда мўлжал олиш приборлари бузилади, радио узатгичлар ишламай қолади, компас миллари шимолни кўрсатишдан тўхтайди ва ўзи хоҳлаган томонга айланади. Ҳатто қорнини осмонга қаратиб сузаётган балиқларни ҳам кузатиш мумкин бу ерда.
Бермуд учбурчаги ҳудудига кирган кемалар, самолётлар ҳеч қачон омон чиқмаган. Сув қаъри сон-саноқсиз чўккан кемалар, қулаган самолётлар билан тўла. Хатарли бу ҳудудду ўрганиш, сирли ҳодисалар сабабини аниқлашга бел боғлаётган экспедицияларнинг аксарияти учбурчакда дом-дараксиз ғойиб бўлган.
“Сирли ҳодисалар анталогияси” асосида Т.Шомуродов таржимаси.