Бугун қабулнинг сўнгги куни

Тест учун тўловни қачонгача қилиш керак?
ЖАВОБ: Жорий йил битирганлар учун тестга кириш текин, аввалги йилларда битирганлар 187 минг 500 сўм (ярим “минималка”) тўлаши керак.
Тўловни амалга оширмаса нима бўлади?
Тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган деб ҳисобланади ва тест синовларига қўйилмайди.
Бўлиб-бўлиб тўласа ҳам бўладими?
Ҳа, ушбу тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширса ҳам бўлади, фақат 25 июнга қадар (ўша куни ҳам) мазкур сумма тўлиқ тўланиши шарт. Яъни қачон рўйхатдан ўтганингизнинг фарқи йўқ, асосийси тўловни 25 июнь соат 23:59 гача тўлаш шарт.
Кимлар тўловдан озод қилинган:
— таълим муассасасини жорий йилда тугатганлар;
— Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари;
— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
— ногиронлиги бор шахслар;
— ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
— “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.