Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Самарқандлик дзюдочилар Сардор ва Диёра Осиё-Океания чемпионатида олтин медаль учун баҳс олиб боради

Айни пайтда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилаётган катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати ўтказилмоқда.

Унда самарқандлик дзюдочилар Диёра Келдиёрова ва Сардор Нуриллаев рақибларини енгиб, финалга етиб келди. Уларнинг ҳар иккаласи Осиё чемпионлиги учун татамига чиқади.

Олтин медаль учун ўтказиладиган баҳсда вилоятимиз вакиллари -66 килограмм вазн тоифаси Сардор Нуриллаев Жанубий кореялик рақиби Ан Баул билан, пастдарғомлик Диёра Келдиёрова эса Жанубий Кореядан ташриф буюрган Парк Да Сол билан куч синашади.

-60 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун бўлиб ўтадиган баҳсда яна бир вилоятимиз спортчиси Кемран Нуриллаев қирғизистонлик рақиби Кубаничбек Айбек углу билан татамида дуч келади.

Шунингдек, республикамиз спортчиларидан Гулнур Муратбаева, Сита Кадамбаева ва Нилуфар Ермаганбетова бронза медали учун курашади.

Ҳусан Элтоев.