Бугун Тошкент ва Самарқандда 70 нафар бемор соғайди
- 23.06.2020 16:54
- 526
- COVID-19
Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4022 ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2411 нафарга етди ва ҳудудда 1600 нафар бемор даволанмоқда.
Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 52 ёшли аёл билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 384 нафарни ташкил қилмоқда.Айни пайтда вилоятда 25 нафар бемор даволанмоқда.
‼️Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа