Бугун юртимизда шу соатга қадар 345 нафар бемор коронавирусдан соғайди, шундан 8 нафари Самарқанддан
2020 йил 6 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 587 (+111) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
71 нафари Тошкент шаҳрида
12 нафари Тошкент вилоятида,
10 нафар Самарқанд вилоятида,
9 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафардан Андижон ва Наманган вилоятларига тўғри келади.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 68 ёшли А.А. (аёл) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 82 ёшли И.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар
Тошкент шаҳрида 231 нафар,
Тошкент вилоятида 87 нафар,
Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
Самарқанд вилоятида 8 нафар,
Сурхондарё вилоятида 7 нафари,
Наманган вилоятида 2 нафар,
жами 345 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 41 225 (+345) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди. Бу мамлакатимизда пандемия бошлангандан буён энг юқори соғайиш кўрсаткичи ҳисобланади.
Ҳозирда юртимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида жами 2015 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.