Булунғурлик 50 га яқин кам таъминланган фуқаролар учун саёҳат уюштирилди

Булунғур туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор фуқаролар учун Бухоро вилоятига бир кунлик саёҳат ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси кенгаши ҳамда “Ногиронлар” жамияти туман бўлими ва тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган саёҳатга 50 га яқин аҳоли жалб этилди.

Ички туризмни ривожлантириш ва ёрдамга муҳтож аҳолини маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган тадбирда саёҳатчилар Бухоро вилоятидаги қадимий қадамжолар ва диққатга сазовор жойлар билан танишди.