Бундан 6 йил аввал ФЕТО ташкилоти томонидан Туркияда давлат тўнтариши содир этилган эди

ФЕТО режалаштирган ва армиямизга сингиб кетган ташкилот аъзолари томонидан қуролли кучлар қўмондонлик занжиридан ташқарига чиқиб, Туркиядаги 251 нафар фуқаро ҳалок бўлган давлат тўнтаришига уринишга бугун 6 йил бўлди. Ўшанда 2 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланган эди.

2016 йил 15 июль куни ФЕТО террор ташкилотининг давлатимиз учун катта хавф туғдираётганини ошкор қилган эди. Бу таҳдидни бартараф этишда ўз иродаси устидан ҳеч қандай кучни тан олмаслигини, давлатини ва демократик ютуқларини ҳимоя қилиш учун жонини беришга тайёрлигини кўрсатган турк халқи матонат кўрсатди.

Ўтган олти йил давомида давлатимизнинг асосий устувор йўналишларидан бири ФЕТОга қарши мамлакат ичида ва хорижда олиб борилган кураши бўлди. Мамлакат ичкарисида, биринчи навбатда, 15 июлда айбдорлар қонун устуворлиги асосида жавобгарликка тортилди, ФЕТОнинг давлат институтлари таркибидаги ташкилий тузилмаси фош қилинди, аъзоларига нисбатан маъмурий ва жиноят ишлари қўзғатилди, ташкилот охир-оқибат вайрон бўлди. Бундан ташқари, давлат муассасаларидан ташқарида, таълимдан оммавий ахборот воситалари ва банк секторигача бўлган ва иқтисодиётнинг барча соҳаларига тарқалган ФЕТОнинг қопловчи тузилмалари йўқ қилинди.

Биз дуч келаётган фавқулодда хавфсизлик муаммоларига қарамай, ички курашимиз қонун устуворлиги, асосий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш асосида олиб борилди. Бу жараёнда ички тузилишининг заифлашиши натижасида ФЕТО стратегиясини ўзгартириб, хориждаги фаолиятларга эътибор қарата бошлади. Шу сабабдан Туркия ташқарисидаги ФЕТО тузилмаларига қарши кураш янада муҳим аҳамият касб этди.

ФЕТОнинг ташқи тузилишига қарши кураш Ташқи ишлар вазирлигимизнинг асосий кун тартибидан бири бўлиб қолмоқда.

Бошқа томондан, ФЕТО террор ташкилотининг хориждаги фаолият майдонини торайтириш, аъзоларининг адолатдан ва пул ўтказмаларидан қочишларига йўл қўймаслик учун маъмурий чоралар ва суд жараёнлари кучга кирди. Туркияда ФЕТОнинг хорижий ташкилот етакчиларига қарши очилган терговлар доирасида экстрадация талабларимиз ушбу шахслар яшаётган мамлакатларга етказилди.

Шунингдек, хориждаги ФЕТОга алоқадор таълим муассасаларини ёпиш, уларни ФЕТО унсурларидан тозалаш ва Туркия Маариф фондига ўтказишга уринишларимиз давом этмоқда.

Саъй-ҳаракатларимизнинг аниқ натижалари хориждаги ваколатхоналаримиз ҳиссаси билан давом этмоқда. Шу нуқтаи назардан, янги авлод террор ташкилоти сифатида таърифланиши мумкин бўлган ФЕТОнинг ўзини кўрсатишга ҳаракат қилганидек таълим ва хайрия ишлари билан шуғулланувчи бир ижтимоий ҳаракат эмаслиги, лекин сиёсий ва иқтисодий амбицияларга эга қоронғу ва маккор ташкилот эканлиги халқаро майдонда секин бўлса-да тушунила бошланди.

Турли давлатлар ва халқаро ташкилотлар ФЕТОни террор ташкилоти деб эълон қилди. Шу нуқтаи назардан, 2016 йил 19 октябрда бўлиб ўтган ИҲТ(Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти) Ташқи ишлар вазирларининг 43-йиғилишида ФЕТО террор ташкилоти деб эълон қилинди; худди шундай қарор 2016 йил 1 декабрда Осиё Парламент Aссамблеяси томонидан қабул қилинди ва 2017 йил 27 январда ИҲТ Парламент иттифоқининг 12-конференциясида тасдиқланди. Шу билан бирга, Шимолий Кипр Турк Республикаси ва Покистон Олий суди 2018 йил 28 декабрдаги қарори билан ФЕТОни террор ташкилоти сифатида белгилади.

Учинчи давлатларда ФЕТОга қарши огоҳлик, бу унсурлар фаолиятининг бу давлатлар томонидан яқиндан кузатилиши ва тергов қилинишига олиб келди. ФЕТОга алоқадор ташкилотларнинг турли мамлакатлардаги ноқонуний операциялари фош этилди.

Бугунги кунга қадар 45 давлатдаги ФЕТОга алоқадор мактаблар ва тил курслари фаолияти қисман ёки тўлиқ тўхтатилди ва бу мактаблардан 20 таси Туркия Маариф фондига ўтказилди. Бундан ташқари, Туркия Маариф фонди 32 давлатда янги мактаблар очди.

Бу саъй-ҳаракатлар ташкилотнинг хориждаги аъзоларига нисбатан босимни кучайтирди ва ташкилотнинг хорижий тузилма ва маневр майдонида жиддий қисқариш кузатилди.

ФЕТОнинг глобал тармоғида кўзга ташланадиган парчаланиш кузатилаётган бўлса-да, ташкилот ёлғон хабарлар орқали жабрланувчи бўлиш ҳикоясини яратиш, оммавий ахборот воситаларида қайта кўриниш олиш ва Туркияга душман доиралар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун PR ва lobbi имкониятларидан фойдаланади.

Бизнинг ФЕТОни хорижда қайта тикланишига қарши қатъият билан бошлаган ҳаракатларимиз давом этади.

Мевлут Чавушоғлу,

Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири.