“Бунинг учун мен узр сўрайман”: "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" раҳбари корхона мансабдор шахсларининг ижтимоий тармоқлардаги агрессив муносабати учун чора кўрилганини билдирди

Олдинроқ сайтимизда “Светингиз бўлмаса ўзингиз ишлаб чиқаринг, айб ўзингизда”: Самарқанд электр тармоқлари мансабдори электрдан шикоят қилган фуқарога шундай жавоб берди” сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.

Корхона раҳбари Ғанишер Маматқулов ҳолатдан хабар топгач, зудлик билан юқоридаги мансабдорларга чора кўрилганини маълум қилди.
Маматқуловга кўра, фуқаронинг электр таъминоти бўйича шикоят қилган фуқароларга қўпол муносабатда бўлиш ҳолати олдин ҳам кузатилганини ҳисобга олиб корхона ахборот хизматига янги раҳбар тайинланган.