Буюк Британияда аномал жазирама сақланиб турибди

Мамлакатда шу кунларда термометр рекорд ҳарорат – 40 даражадан юқорини кўрсатди. Қайд этилишича, Лондондаги Хитроу аэропорти ҳудудида 40,2 даражага кўтарилган. 

Юқори ҳароратли иссиқ туфайли мамлакат пойтахти Лондон шаҳри атрофидаги 40 та уй ёниб кетди, деб хабар берди Sky news телеканали. 

Кеча Лондон ўт ўчирувчилари учун энг оғир кун бўлди. Одатдаги кунларда 350 та қўнғироқ қабул қилинган бўлса, ўша куни қарийб 3 мингга яқин чақириқ бўлган.

Жазирама иссиқ давом этаётган туфайли янги ёнғинлар келиб чиқиш хавфи ҳамон жуда юқори. Шунинг учун ўт ўчирувчилар ёнғинлар тарқалиш хавфи туфайли қишлоқ аҳолисига эвакувацияга тайёр туришни тавсия этмоқда. 

Мамлакат ҳукумати аномал иссиқдан жабрланганларнинг барчасига ёрдам беришга ваъда бермоқда. 

Шунингдек, британияда ғайритабий иссиқ туфайли поездлар ҳаракатида узилишлар кузатилмоқда, бир қанча темир ва автомобиль йўллари ёпилган. 

Мамлакатда аввалги ҳарорат рекорди 38,7 даража бўлиб, у 2019 йилда қайд этилган. 

Муниса Шамсиева тайёрлади.