Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

Дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ оқим кириши кучаяди. Мамлакатнинг катта қисмида об-ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат кўтарилиб, якшанба куни кундузи 37-39 даражагача етади, бу меъёрдан 4-6 даражага юқоридир.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 23 августда республиканинг шимолий туманларида Кавказ ҳудудидан кирадиган кам нам ҳаво ҳисобига об-ҳаво ўзгаради. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Оролбўйи туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Душанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутлилик ортади, бироқ юқори ҳарорат фони сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий туманларида ҳарорат 28-33 даражагача пасаяди. 

23 августда шимолий вилоятларда, 24 августда барча вилоятлар бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.