Давлат ерини 120 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1964 йилда туғилган, Оқдарё туманида яшовчи Р.Ш. ушбу тумандаги фермер хўжалигига тегишли бўлган 2.7 гектар ер майдонининг 1.5 гектар қисмини тамагирлик йўли билан маҳаллий фуқарога 120.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу маблағнинг 60.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.