Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Даврбанк”дан 15 миллиард сўм пул ўғирлаган шахслар ушланди

Жорий йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган фуқаро ўзининг жиноий шериклари билан пойтахтдаги “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз кирган ҳамда 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни шеригининг номига очилган пластик карталарга ўтказган.

Сўнг у бу пулларнинг 11 млрд. 453 млн. сўмини ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (“Жуда кўп миқдорда ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек, икки нафар гумонланувчи - 1986 йилда туғилган Умаров Санжар Равшанович ҳамда 1988 йилда туғилган Абдураҳмонов Элдор Шуҳратовичларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.