Доллар курси бу ҳафта ҳам кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзбек сўмига нисбатан хорижий валюталарнинг 25 июнь кунидан бошлаб амал қиладиган янги курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8562.34 сўм қилиб белгиланди ва ўтган ҳафтадаги нархга нисбатан 26.60 сўмга қимматлади.

Евро ва рубль нархида ҳам сўмга нисбатан ўсиш кузатилди: евро 9731.96 сўм (+165.96), рубль 135.34 (+2.77).

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.