Донорлар хайрияси беморларга ҳаёт бағишлайди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоят қон қуйиш маркази маркази билан ҳамкорликда донорлик хайрия кунлари ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимизда жорий йилнинг 18-20 февраль кунлари "Эзгулик албатта қайтади" шиори остидаги хайрия донорлик акцияси доирасида ўтказилган мазкур тадбирларда вилоятимизнинг юзлаб ёшлари қон топширишди.
Акцияда Самарқанд ҳарбий гарнизонига қарашли ҳарбий қисмларнинг аскарлари фаол бўлди. Уларнинг бу беминнат ёрдами шифохоналарда даволанаётган онкогематологик касалликларга чалинган беморларга ишлатилади.
Абдусалом ЖАЛИЛОВ,
вилоят қон қуйиш маркази бўлим бошлиғи.