Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунё бозорида нефть нархи тушиб кетди

Brent (олий навли нефть маркаси) нефтининг бир баррели 41 (АҚШ) доллардан паст кўрсаткичга етди. 8 сентябрь куни ўтказилган савдолар чоғида, ноябрь ойи учун фьючерслар (шартномалар) нархи 40.93 долларни ташкил этди. Бу сўнгги бир неча ойлардаги энг кучли нарх пасайиши бўлди. Ўтган савдолар ёпилиши билан солиштирилганда, Brent 2.57 фоиз йўқотди.

Brent нефти нархи сўнгги марта 2020 йилнинг 30 июнь санасида 41 доллардан паст кўрсаткични қайд этган эди. Шу билан бирга, Техаснинг WTI нефти нархи ҳам тушиб кетди. У 4.48 фоиз йўқотди ва бир баррель учун 37.99 долларга баҳоланди.

Коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланишидан инветсорларнинг хавотири соясида хомашё нархининг пасайиши кузатилмоқда. Шунингдек, нарх пасайиши осиёлик мижозлар учун Saudi Aramco нефти нархининг тушиши ва захираларга бўлган глобал талабнинг тикланиши ҳақидаги умумий хавотир билан ҳам боғлиқ.