Дунё воқеалари ҳақида қисқа сатрларда: Трампга президентлик пойгасида қатнашишга рухсат берилди, Россияда доллар кескин тушиб кетди
🔻 АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2021 йилда Капитолийга ҳужум уюштиришдаги ролига қарамай, президентликка номзодини қўйиши мумкин. Бундай қарор Мичиган штати суди томонидан қабул қилинган. Миннесота штатидаги суд ҳам худди шундай қарор қабул қилган.
🔻 Россияда доллар кескин тушди ва тушишда давом этмоқда. Москва биржасида доллар курси 2023 йил 28 июлдан бери биринчи марта 91 рублдан пастга тушди. Бугун куннинг иккинчи ярмида эса 90 рубль қайд этилди.
🔻 АҚШда юк машинаси ва мактаб автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган. Юк машинаси олдинда кетаётган мактаб ўқувчилари бўлган автобусга бориб урилган.
🔻 Исроил армияси Ғазодаги Ал-Шифа касалхонасига ҳужум қилди. ҲАМАС ушбу ҳужум учун Байденни жавобгар деб билади. “Ишғолчилар (Исроил), Президент Байден ва унинг маъмуриятини “Ал-Шифа” тиббиёт мажмуасига қилинган ҳужум учун тўлиқ жавобгар деб, Женева конвенцияси ҳимоясидаги тиббий муассасага қарши шафқатсиз жиноят” деб ҳисоблаймиз", дейилади ҲАМАС баёнотида.
🔻 Зеленскийнинг идораси 2024 йилни Россия билан урушда ҳал қилувчи йил деб атади: Келгуси йил Россияга қарши урушда "ҳал қилувчи" бўлади. Бурилиш нуқтаси яқинлашмоқда. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди ва АҚШ ва Европани санкцияларни кучайтириш ва Украинани Россиянинг мамлакат энергетика тизимига кутилаётган ҳужуми олдидан қўшимча қурол тизимлари, хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга чақирди.
🔻 Нью-Йорк мэри йўловчиларни аэропортларга етказиш, саёҳат вақтини қисқартириш ва ёқилғи сарфини камайтириш учун электролётдан фойдаланиш режаларини эълон қилди. 2025 йилда амалга ошириладиган ташаббус транспорт тирбандлигини камайтириш ва барқарор шаҳар ҳаво ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган.
🔻 Путиннинг 2024 йилги сайловлар учун штаб-квартираси тайёр: Кремль Путиннинг президентлик пойгасида иштирок этиш шайлигига ишора қилган ҳолда сайловолди штаб-квартираси жамоаси таркибини амалда белгилаб олди. Шунингдек, Путин Россия Федерациясида президентлик сайловлари тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритди. Улар ҳарбий қисмлардаги сайлов участкаларида фото ва видео тасвирга олиш ва сайлов комиссиялари йиғилишларига киритишни чеклашни назарда тутади – фақат меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ОАВ ходимларини киритиш таклиф этилади.