Дунё воқеалари қисқа сатрларда: АҚШда намойишчилар Капитолийга бостириб кирди, Путин Киев билан музокаранинг асосий шартини айтди...

🔻 Қўшма Штатларда тартибсизликлар авж олмоқда. Намойишчилар Капитолий биносига бостириб кириб, Ғазо секторида ўт очиш ва Исроилга ҳарбий ёрдамни зудлик билан тўхтатишни талаб қилишган. Ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.

🔻 ЦАХАЛ Ғазо секторини ўққа тутишда давом этмоқда. Бир кун олдин зарба берилган Ал-Аҳли касалхонаси яқинида жойлашган турар-жой биносига Исроил ракетаси учирилган.

🔻АҚШ ва Исроил разведкачиларининг фикрича, Ал-Аҳли касалхонасидаги портлаш "кўпи билан бир неча ўнлаб" одамлар ҳаётига зомин бўлган. Айтилишича, Исроил шифохонага зарба бермаган. Тасвирлар ракета Ғазодан учирилгани ва шифохона яқинига тушганини кўрсатади.

🔻 Қозоғистон Нью-Йорк товар биржаси сайтини блоклади. Сайт VPN (виртуал хусусий тармоқ)сиз очилмайди. Шу билан бирга, Қозоғистондан ташқарида, дунёдаги энг қадимги савдо платформаларидан бирининг веб-сайтига VPNсиз кириш мумкин бўлса-да, энг йирик нефть фючерс биржаси сайти - NYMEX блокланган.

🔻 Россия раҳбари Владимир Путин Пекинда ХХР раиси Си Цзинпин билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Киев расмийлари билан музокараларнинг асосий шартини айтди: "Украина бўйича тинч музокаралар учун "театрча ишора" керак эмас, балки Киевнинг бундай музокараларни тақиқловчи фармонини бекор қилиш керак".

🔻 Россия энди ядровий синовларни тақиқлашни чекламайди. Давлат Думаси Ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни Россиядан чақириб олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

🔻 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Жо Байденга Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган терактда Исроил томонининг алоқаси йўқлиги тўғрисида далиллар тақдим этган.

🔻 Кеча, 18 октябрь куни Исроилга ташриф буюрган АҚШ президенти Жо Байден шу ҳафта Конгрессдан Тель-Авивга “мисли кўрилмаган ёрдам пакети” тақдим этишни сўраш режасини маълум қилган. Бундан ташқари, Байден Исроилда туғилгани ҳақида кутилмаган баёнот берди. "Исроил давлати бутун дунё яҳудийларининг хавфсизлиги учун туғилган, мен ҳам у ерда туғилганман", деди у. АҚШ президентининг расмий таржимаи ҳолига кўра, унинг туғилган жойи Пенсилвания штати.

🔻  Илон Маск Европада Х ижтимоий тармоғини блокламоқчи. Маск август ойида кучга кирган рақамли хизматлар тўғрисидаги қонундан норози бўлмоқда. 

🔻  Москвалик 15 боланинг онаси одам савдоси айби билан ҳибсга олинган. Текширув давомида маълум бўлишича, у баъзи болаларни ўзи дунёга келтирмаган.