Дунё воқеалари қисқа сатрларда: АҚШда оммавий отишма рўй берди. Байден Эронга жавоб чоралари билан пўписа қилди...
🔻 АҚШнинг Льюистон шаҳрида содир бўлган отишмада 22 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши яраланган. Жиноятчи уч жойда – ресторан, дўкон ва кўнгилочар марказда ўт очган. Оммавий отишмада гумонланувчи, 40 ёшли Роберт Кард қўлга олинган.
🔻 Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху, АҚШ президенти Байден унга босқинни кечиктиришни маслаҳат берганига қарамай, Ғазо секторига бостириб киришда қатъий турибди.
🔻 Исроил аскарлари Суриянинг Алеппо шаҳридаги аэропортнинг учиш-қўниш йўлагига зарба берди, қурбонлар йўқ.
🔻 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилга ташрифини бекор қилди. Туркия президенти бу қарорини Исроилнинг Ғазо секторидаги операцияси билан изоҳлади. Шунингдек, Эрдўғон Анқара Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатини террорчи ташкилот эмас, балки “озодлик гуруҳи” деб билишини айтган.
"Охирги йиғилишда улар бир жойга тўпланиб, бутун Ғарб ҲАМАСни террорчи ташкилот деб билишини айтишди. Ҳамас террорчи ташкилот эмас, балки озодлик ташкилоти ва ўз ерларини ҳимоя қилиш учун курашаётган мужоҳидлар гуруҳи”, - деди у парламентдаги чиқишида.
🔻 Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги вазият бўйича АҚШ томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳасига вето қўйди. Асосий сабаб - резолюция ўт очишни тўхтатишга чақирмайди.
🔻 Путин ядровий тўхтатувчи кучлар машқларини ўтказди. Унда "душманнинг ядровий зарбасига жавобан катта ядровий зарба" синовдан ўтказилган.
🔻 АҚШ президенти Жо Байден Эрон Яқин Шарқда жойлашган Америка қўшинларига ҳужум қилса, жавоб чоралари кўрилиши мумкинлигини маълум қилди. АҚШ президентининг таъкидлашича, америкалик ҳарбийлар Яқин Шарқ минтақасида Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият кучайиб бораётгани учун эмас, балки террористик гуруҳларга қарши курашиш учун жойлаштирилган.
🔻 Манхэттен Олий суди судяни партиявий тарафкашликда танқид қилгани учун АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни 10 минг доллар жаримага тортди.
🔻 "Мен Россия ҳарбий базаларининг Арманистонда давом этишида ҳеч қандай афзаллик кўрмаяпман", дейди Арманистон бош вазири Никол Пашинян интервьюда. “Москва иттифоқчи сифатида ўз мажбуриятларини бажармади.
🔻 Ҳиндистоннинг Керала штатида бўғма илон ёқилғи қуйиш шохобчасида одамга ҳужум қилган ва станция ходими уни аранг қутқариб қолган.