Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Байденни “фаластинликлар геноциди”да иштироки учун судга беришди

🔻 Исроил мудофаа кучлари қолган аҳоли шаҳарни тарк этиши учун Ғазо жанубидаги жангларни тўрт соатга тўхтатганини эълон қилди. ҲАМАС Ғазо устидан назоратни йўқотди. Исроил ҳарбийлари парламентни эгаллашди.

🔻 АҚШдан бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари фаоллари Конституциявий ҳуқуқлар маркази Калифорния федерал судига АҚШ президенти Жо Байденга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Улар Байденни Исроилнинг Ғазо секторидаги "геноциди"нинг олдини олиш бўйича халқаро ҳуқуқ бурчини бажармаганликда ва жиноятга шерикликда айбламоқда.

🔻 Арманистон бош вазири Никол Пашинян 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти саммитига бормайди.

🔻 Жо Байден Оқ уйда хоккейчилар билан учрашувда вице-президент Камала Харрисни президент деб атади. "Президент Харрис биз ҳамма нарсани тўғри қилишимизга ишонч ҳосил қилиш учун келди", деган Америка раҳбари. Сентябрда Харрис агар керак бўлса, АҚШ президенти лавозимини эгаллаши мумкинлигини айтган эди.

🔻 Муҳожирлар билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли Европа фуқаролар урушига дуч келиши мумкин, дея башорат қилди Илон Маск. Лондондаги муҳожирлар ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги тўқнашувлар акс этган видеога изоҳ сифатида у Х ижтимоий тармоғида “Европа фуқаролар уруши томон кетаётганга ўхшайди”, деб ёзган ва бу унинг биринчи бундай башорати эмас.

🔻 Доғистонда Каспий денгизи қирғоғида курорт шаҳар қурила бошланди. Ушбу ҳудудда тўрт турдаги шифобахш сув ва лой манбалари мавжуд.

🔻 Дубай ҳаво кўргазмасининг биринчи кунида Исроил стендлари очилмади.

🔻 Польша бош вазири Матеуш Моравецки парламент сайловларидан сўнг ҳукумат таркиби билан истеъфога чиқди. Польша президенти Анжей Дуда бугуноқ Моравецкига янги ҳукуматни шакллантириш ваколатини беради.

🔻 Непал ҳукумати “ижтимоий тотувликка” салбий таъсири муносабати билан навбатдаги йиғилишда TikTok ижтимоий тармоғини тақиқламоқчи.

🔻 Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Ахмат Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔻 Британия Бош вазири Риши Сунак ички ишлар вазири Суелла Браверманни Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишлар чоғида полиция ҳаракатларини танқид қилган мақола эълон қилгани учун ишдан бўшатди.