Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Францияда сув тошқини. Эронда полиция бўлимига ҳужум уюштирилди. Арманистон ва Озарбайжон ҳарбий асирларни алмашди
🔻 Эронда полиция бўлимига ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Террорчилар бугун эрталаб Эрон жануби-шарқидаги Раск шаҳридаги полиция бўлимига ҳужум қилишган.
🔻 Яман қирғоқларида Болгария юк кемаси қўлга олинган. Бортда 18 нафар экипаж аъзоси бўлган. Экипаж билан алоқа узилгани сабабли кема айнан кимлар томонидан қўлга олингани маълум эмас.
🔻 Путин Украинада "деназификация"ни давом эттириш ниятида. “Украинада “деназификация” ва “демилитаризация” амалга ошмагунча тинчлик бўлмайди", деган Путин йил якунига бағишланган матбуот анжуманида.
🔻 Франциянинг Шарент дарёсида сув сатҳи кўтарилгани ортидан аҳоли эвакуация қилинмоқда.
🔻 Арманистон ва Озарбайжон ҳарбий асирларни алмашишди. Озарбайжон 32 арман аскарини ўзининг икки аскарига алмашган. 7 декабрь куни Озарбайжон президенти маъмурияти ва Арманистон бош вазири девони ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган келишувга эришилди. Сентябрда Боку ҳарбий операция давомида Тоғли Қорабоғ ҳудуди назоратини тиклади, шундан сўнг 100 мингдан ортиқ этник арманлар минтақани тарк этган.
🔻 Қозоғистон мамлакатнинг қурол экспортига қўйган чекловлари, шунингдек, “ҳозирда бозор ва эҳтиёжлар чеклангани” сабабли "Калашников" автоматларини ишлаб чиқаришни тўхтатди.
🔻 Арманистон бош вазири Никол Пашинян фуқаролик шартномасига кирмайдиган барча амалдорларни зудлик билан лавозимидан четлаштиришни буюрди. Арманистон ҳукумати раҳбарига кўра, партияга аъзо бўлмаганлар унинг ишончли ҳамкорлари бўла олмайди.
🔻 Украинанинг Иттифоққа қўшилиши ва узоқ муддатли молиявий кўмак масаласи кўриб чиқилаётган саммитда Украина президенти Зеленский шахсан қатнашмоқчи эди. Аммо ЕИ етакчилари Украинани иттифоққа қўшилишига қарши бўлиб келган Венгрия бош вазири Орбаннинг муносабатидан хавфсираб, таклифнома юборишмаган. Бугун Орбан ЕИнинг Украинага 50 миллиард евро миқдорида иқтисодий ёрдам ажратиш қарорига вето қўйганини маълум қилган.
🔻 Биринчи турк космонавти 2024 йил 9 январда коинотга чиқади.