Дунё воқеалари қисқа сатрларда: ҲАМАС барча гаровдагиларни Теҳронга топшириш ниятида. Россияда мигрантларни рўйхатга олиш қоидалари ўзгарди. 

🔻 Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи раҳбарлари маҳбусларни озод қилиб, Теҳронга топшириш ниятида. Гуруҳ бу йўналишда Қатар ва Туркияга ёрдам беришга тайёр.

🔻 Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 26 октябрь кунига келиб, 7028 киши ҳалок бўлгани ва 18500 киши  яраланганини маълум қилди. Шунингдек, БМТнинг қочқинларга ёрдам берувчи агентларидан 53 нафари ҳалок бўлгани айтилмоқда.

🔻 Россия хорижликларни миграция рўйхатидан ўтказиш қоидасини ўзгартирди. Энди Россияга борган хорижликлар Давлат хизматлари портали орқали миграция учун онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

🔻 АҚШ президенти Жо Байден, Эрон фойдаланган Суриядаги иккита объектга зарба беришни буюрган. Бу қарор Америка ҳарбий позицияларига қилинган қатор ҳужумларга жавобан қабул қилинган. Агар Эронга алоқадор гуруҳлар АҚШ ҳарбий хизматчиларига ҳужум қилишда давом этса, Қўшма Штатлар "кескин чоралар" кўриши айтилмоқда.

🔻 Даҳлак архипелаги (Эритреяга яқин Қизил денгиз ороллар гуруҳи) даги энг йирик Исроил армияси базасига қуролли ҳужум уюштирилди.

🔻 Россия фуқаролиги бўлган, икки нафар асли тожикистонлик рўйхатга олиш ҳарбий пунктидан тўсиқдан сакраб қочган. Улардан бири ушланган, иккинчиси қидирувда экани маълум қилинган. Ҳозирда Россияда ҳарбий пунктдан қочганлик учун икки йиллик қамоқ жазоси мавжуд.

🔻 Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳукуматидан Москвага борган ХАМАС делегациясини “қувиб чиқариш”га чақирган. Улар исломий ҳаракати делегациясининг Москвага таклиф қилинишини терроризмни қўллаб-қувватлаш сифатида баҳоламоқда. 26 октябрь куни Сиёсий бюро аъзоси Абу Марзук бошчилигидаги Фаластин ҳаракати вакиллари ташриф билан Москвага борганди.

🔻 Эрон шарқидаги Жанубий Хуросон вилоятида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилган. Қурбонлар ва талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

🔻 Туркиянинг Фатхие кўрфазидаги юк кемаси бортида портлаш содир бўлган, натижада бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳатланган. Портлаш сабаблари ҳозирча ноаниқ.

🔻 Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян юрак хуружидан вафот этди, у 68 ёшда эди.

🔻 Бугун Пашинян Тбилисида Озарбайжон бош вазири билан учрашди, музокаралар бир неча соат давом этган.