Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Иордания саммити бекор қилинди, Исроил ўз фуқароларини Туркияни тарк этишга чақирди...
🔻Иордания АҚШ президенти Жо Байден ҳамда Миср ва Фаластин ҳукумати раҳбарлари иштирокидаги тўрт томонлама саммитни бекор қилди. Шунингдек, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос саммитда иштирок этишдан бош тортган.
🔻Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши Ғазо сектори билан зиддият кучайгани боис исроилликларга қарши терактлар хавфи туфайли мамлакат фуқароларини зудлик билан Туркияни тарк этишга чақирган.
🔻Эрон президенти Иброҳим Раиси Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган ҳужумни уруш жинояти деб атади ва “АҚШ-Исроил бомбалари алангаси” тез орада Исроилни ютиб юборишини айтди.
🔻БМТдаги бир гуруҳ араб давлатлари АҚШ президенти Жо Байдендан Тель-Авив ўт очишни тўхтатиши учун Исроилга таъсир ўтказишни сўрамоқда.
🔻Анқара Исроил-Фаластин можаросида кафиллар тизимини яратиш таклифини илгари сурди. Бунда кафил давлатлар келишув ижросини таъминлаш масъулиятини ўз зиммаларига олишлари ва Фаластин можаросининг барқарор ечимига эришишда ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
🔻Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян Президент Қосим-Жомарт Тоқаев хитой тилини мукаммал билиши билан хитойликларни ҳайратда қолдирганини айтди. Қосим-Жомарт Тоқаев кеча Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан борган.
🔻Япония авиакомпанияси сумо курашчилари учун қўшимча рейс белгилади. Кагосимадаги миллий спорт фестивалига учиши керак бўлган сумочилар 165 йўловчига мўлжалланган иккита Боеинг 737-800 самолётида учишлари керак эди. Бироқ ҳар бирининг вазни 120 килограммга яқин курашчилар муаммо келтириши аэропорт ходимларини хавотирга солган.