Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Исроил фавқулодда ҳукумат тузди, Путин Қирғизистонга боради...
🔻 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроилнинг “Давлат лагери” мухолифат сиёсий блоки етакчиларидан бири, Кнессет (парламент) аъзоси Бенни Ганц иштирокида мамлакатда фавқулодда ҳукумат тузилишини эълон қилди.
🔻 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлигида ишловчи тўққиз нафар ходим Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган.
🔻 "ҲАМАСнинг барча жангарилари йўқ қилинади", дея халққа мурожаат қилди Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху. Сиёсатчи, шунингдек, Исроил “бор куч билан, барча жабҳаларда ҳужумга ўтдик”, дея таъкидлаган.
🔻 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҲАМАС гуруҳи билан асирда бўлган Исроил фуқароларини озод қилиш бўйича музокараларни бошламоқчи.
🔻 Россияда Украина учирган дрон парчалари Белгороддаги турар-жой биносига қулаб тушган. Икки киши ҳалок бўлган, кейинчалик вайроналар остида чиқариб олинган бола ҳам ҳалок бўлган, оғир жароҳатланганлар бор.
🔻 Россия президенти Владимир Путин 12 октябрь куни расмий ташриф билан Қирғизистонга боради.
🔻 Зеленский "Digi24"га берган интервьюсида Украина урушнинг охирги босқичида эканини айтди. “Можаронинг тугаш санасини аниқ айта олмайман. Аммо бу урушнинг охирги қисми”, деди сиёсатчи.
🔻 Афғонистон зилзиласи қурбонлари 2 минг нафардан кам экан. Бу ҳақда Афғонистон ҳукумати маълум қилган. 2 мингдан эмас, мингдан ортиқ одам табиий офат қурбони бўлгани айтилмоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири буни чалкашлик билан изоҳлади. 4 кундан бери одамлар кўчада яшамоқда.
🔻 Microsoft компанияси АҚШ Ички даромад хизматидан 2004 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда 29 миллиард долларга яқин солиқни тўламагани аниқланди.
🔻 Америка Қўшма Штатлари Украинага 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
🔻 Москва биржасида доллар курси сентябрь охиридан буён илк бор 97 рублдан пастга тушди.