Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Исроил ва ҲАМАС ҳужумлари қурбонлари орасида болалар ва аёллар кўп, француз қўшинлари Нигерни тарк этиши тасдиқланди, АҚШ қарзи янги рекордда, йилнинг охирги қуёш тутилиши…

🔻  Исроил ва ҲАМАС ҳаво ҳужумларини алмашишда давом этмоқда: тўрт кун ичида Ғазо секторида 2300 га яқин нишонга зарба берилган.

🔻  Ҳар икки томондан қурбонлар сони муттасил ортиб бормоқда: расмий маълумотларга кўра, 1200 дан ортиқ исроиллик ва 900 фаластинлик ҳалок бўлган. Ғазо чегараси яқинидаги Киббутз Кфар Азада ўнлаб тинч аҳоли, жумладан аёллар ва ёш болаларнинг жасади топилган.

🔻  Гуманитар ташкилотлар Фаластин бошқараётган ҳудудга ёрдам етказиш учун коридорлар яратилишини сўрамоқда. ЖССТ ва БМТ деярли қамал остида бўлган Фаластин касалхоналарига дори-дармон таъминоти муаммосидан хавотирда.

🔻  Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида 6,3 ва 5,0 магнитудали янги зилзилалар содир бўлди.

🔻 Нигер расмийлари француз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш шу ҳафтадан бошланишини тасдиқлади. Нигерни тарк этаётган француз аскарлари “Йўқолсин Франция!” шиорлари билан кузатилмоқда.

🔻  Озарбайжон ва Арманистон аввалроқ Брюсселдаги учрашувга келишиб олишди.

🔻  2023 йилнинг охирги қуёш тутилиши 14 октябрда содир бўлади. Бу ҳодиса ҳалқа шаклидаги тутилиш бўлиб, Ой Қуёш нурини тўлиқ тўсиб қўймайди, ёрқин ҳалқа эффектини яратиб, уни фақат марказда тўсади. Дунёнинг йирик расадхоналари ҳодисани трансляция қилади.

🔻  Лондон аэропортининг автопарк терминалида содир бўлган ёнғин туфайли барча рейсларни кечиктирилди. Ёнғинга қарши фаол кураш олиб борилди. Аэропорт бугун тушликкача рейслар кечиктирилишини маълум қилган.

🔻  АҚШ давлат қарзи бир ойдан камроқ вақт ичида 500 миллиард долларга ўсди ва 33 триллион долларлик тарихий энг юқори даражага етди.