Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Кондаги қурбонлар сони ошди. Исроил БМТни тарк этадими? БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластин-Исроил можароси бўйича учрашув ўтказади. Интуиция лотереяда 2 миллион доллар ютишга ёрдам берди.
🔻 Қозоғистон авариядан кейин давлат ихтиёрига ўтган «Арселор Миттал Темиртау» конида ҳалок бўлганлар 35 нафарга етган, 11 киши қидирилмоқда. Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт-Токаев аввал шу вазифада ишлаган Вадим Басинни компания раҳбарлигига тайинлади. Президент сўзларига кўра, «Арселор Миттал Темиртау» ҳамкорлик бўйича Қозоғистон тарихидаги энг ёмон корхона бўлган. "Арселор Миттал Темиртау" АЖ халқаро пўлат концернига киритилган бўлиб, Қозоғистонда 15 та кўмир конларига эга.
🔻 Исроилнинг Москвадаги элчиси Александр Бен Цви, Исроил БМТни тарк этмоқчи эмаслигини айтди, аммо халқаро ташкилот билан ҳамкорлик қайта кўриб чиқилиши мумкин.
🔻 БМТ Фаластин-Исроил можароси борасида Хавфсизлик Кенгашининг мажлиси эртага, 30 октябрь куни бўлиб ўтади.
🔻 Исроил маълум қилишича, Фаластинда гаровга олинганларнинг аниқ сони 230 тага етган.
🔻 Исроил ҳарбийлари ҲАМАСни йўқ қилиш ва 7 октябрь куни Исроилга ҳужум қилинганда гаровга олинган фуқароларни озод этиш мақсадида Ғазо ҳудудига киргани айтилмоқда. "Кеча Исроил фуқаролари Ғазо дарвозасидан ўтишди. Мақсад ҲАМАСни йўқ қилиш ва ва гаровга олинганларни қайтариш», дейилади хабарда.
🔻 АҚШ (Жанубий Каролина штати)лик Жессика магазинга кириб бир зумлик лотерея чиптаси сотиб олишга қарор қилган. Жессика билетнинг яширин қобиғини ўчиргач, 2 миллион доллар ютганини кўриб, тили калимага келмай, оёқлари ўзига бўйсунмай ўтириб қолган.