Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Туркия Исроил билан энергия лойиҳаларини амалга оширишни тўхтатди

Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Туркия Исроил билан энергия лойиҳаларини амалга оширишни тўхтатди. Британия қироли 70 йил ичида биринчи марта парламент олдида нутқ сўзлади. Колумбия президенти 20 миллиардлик кемани денгиз тубидан чиқаришни буюрди.

🔻 НАТОга аъзо давлатлар Россиянинг Европадаги оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномадан чиқиш қарорини қоралади. Бунга жавобан улар Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани тўхтатиб қўйиш ниятида. Россиянинг шартномадан чиқиши "Евро-Атлантика хавфсизлигини мунтазам равишда бузадиган бир қатор ҳаракатларнинг охиргиси, дейилади НАТО баёнотида.

🔻 Туркия Исроил билан энергия лойиҳаларини амалга оширишни тўхтатди. Бундан олдин Эрдўғон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни энди “суҳбатдоши” деб ҳисобламаслигини маълум қилганди. Унинг қайд этишича, Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин ҳамон Исроил расмийлари билан алоқаларни давом эттирмоқда. Шунингдек, у ҲАМАС ҳаракати ва Фаластин вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказган.

🔻 АҚШ президенти Жо Байден Исроил етакчиси Бенямин Нетаняхуни Ғазо секторида ҲАМАС қўлидаги маҳбусларни озод қилиш масаласини ҳал қилиш учун жангларда уч кунлик танаффусга рози бўлишга чақирди.

🔻 АҚШ Россия активларини Украинага ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

🔻 Қозоғистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди. Таъкидланишича, икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий фан, таълим, жанговар тайёргарлик, ҳарбий-техника йўналишида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.

🔻 Британия қироли Чарлз III 70 йил ичида биринчи марта парламент олдида нутқ сўзлади. Парламентга илк мурожаат 1950 йилда қилинган эди. Нутқида Чарлз III парламентнинг янги сессияси учун бош вазир Риши Сунак томонидан тайёрланган қонунчилик дастурини баён қилди. Гап келгуси парламент йилида қабул қилиниши режалаштирилган жиддий қотилликлар учун умрбод қамоқ жазоси, маҳкумларга турмуш қуришни тақиқлаш, шунингдек, полиция ваколатларини кенгайтириш каби 21 та қонун ҳақида кетмоқда.

🔻 АҚШ ноябрь ойида Сан-Францискода бўлиб ўтадиган саммитга Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг барча аъзоларига, шу жумладан, Россия Федерациясига таклифнома юборди.

🔻 АҚШда ёшларнинг урушга қарши ҳаракати фаоллари Ғазодаги вазият туфайли Boeing заводини блоклашди.

🔻 Колумбия президенти Густаво Петро қиймати 20 миллиард долларга баҳоланган хазина бўлган кемани “имкон қадар тезроқ” чиқаришни буюрди. Кеча 1708 йил июнь ойида Сан-Хосе испан галеони инглиз кемаси билан жангда чўкиб кетган. Афсонага кўра, бортда олтин билан тўлдирилган сандиқлар бўлган. Петро хазинани 2026 йилги ваколат муддати тугагунга қадар чиқаришни истайди. Аммо у анча йиллардан бери хазинани олишни истаган ягона одам эмас.