Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Яқин Шарқдаги вазият "порох бочкаси"га қиёсланди. Исроил ҳарбийлари тез орада Ғазога киради.

🔻  Қизил денгиздаги АҚШ кемаси Ямандан учирилган учувчисиз самолётлар ва ракеталарни тутди. Пентагон улар Исроилга қарши учирилган деб тахмин қилмоқда.

🔻 Исроил мудофаа вазири: "Ғазо сектори билан чегарада жойлашган Исроил қўшинлари тез орада Фаластин анклавига киради".

🔻  Исроил Ғазо секторида мисли кўрилмаган ҳужумга тайёрланмоқда. Аммо у операция кейин нима қилишни билмайди, АҚШ ва араб мамлакатларига кўра, унинг "чиқиш стратегияси" йўқ.

🔻  Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 3859 нафарга етган, 13300 киши жароҳатланган.

🔻  Эрон Ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Яқин Шарқ "порохли бочка"га ўхшаш ҳолатда. Минтақадаги вазият назоратдан чиқиб кетиш хавфи юқори.

🔻  Ғазодаги V аср бошларида қурилган Авлиё Порфирия юнон православ черкови Исроил бомбардимони натижасида вайрон бўлди, қурбонлар ва ярадорлар бор. Исроилнинг зарбаси вақтида черковда мингга яқин одам бўлган, ўнлаб одамлар вайроналар остида қолган.

🔻  Пентагон Украинага мўлжалланган ўн минглаб снарядларни Исроилга топширишни режалаштирмоқда.

🔻  Хитойнинг минтақавий банклари маҳаллий ҳукуматлар қарз инқирози кучайиши туфайли 2,2 миллиард юан (301 миллиард доллар) зарар кўриши мумкин. Ҳукумат муниципал облигациялар бозорида 9 триллион долларлик кредит инқирозининг олдини олиш учун чоралар кўрмоқда.

🔻 Франция-Швейцария халқаро аэропорти Базел-Мюлуз-Фрайбург бомба таҳдиди туфайли эвакуация қилинган.

🔻  Зеленский Байден билан музокаралар олиб борди ва унга узоқ масофали ATACMS ракеталари учун миннатдорчилик билдирди. Байден Украинага ёрдамни келажак авлодлар учун фойда келтирадиган “ақлли сармоя” деб атайди.

🔻  Жанубий Корея ҳукумати расмий вакили Ким Ён Хо  "агар Россия Федерацияси КХДРга ҳарбий технологияларни таклиф қилса, бу Жанубий Корея учун “хавфсизликка жиддий таҳдид солади. Унда биз АҚШ ҳамда бошқа давлатлар билан Россия ва Шимолий Кореяга қарши кучли санкцияларга мурожаат қилишга мажбур бўламиз", дея огоҳлантирди.

🔻  Ироқ ғарбида АҚШнинг Айн ал-Ассад ҳарбий базаси ўққа тутилди.