Дунё хабарлари қисқа сатрларда: БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо борасида резолюцияни қабул қилди. Европада бўрон ва сув тошқинлари кузатилди
🔻 БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазога гуманитар ёрдам кўрсатиш ва барча гаровга олинганларни озод қилиш бўйича резолюция қабул қилди.
🔻 Кучли шамол ва сув тошқинлари туфайли Европанинг бир қатор давлатларида ҳаво ва темир йўл алоқалари қисман узилиб қолди. Дарахтларнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
🔻 Охирги француз қўшинлари Нигерни тарк этишди ва Ниамейдаги элчихона "номаълум муддатга" ёпилди. Жорий йилнинг июль ойида Нигерда сайланган президент Муҳаммад Базоум ҳарбийлар томонидан ҳукуматдан четлаштирилиб, давлат тўнтариши амалга оширилгач, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кескинлашган.
🔻 Украина тиббий марихуанани қонунийлаштирди. Қайд этилишича, Россия билан уруш кўплаб одамларни травмадан кейинги стресс бузилишига олиб келган ва марихуана бу ҳолатни енгиллаштиришнинг самарали воситаси бўлиши мумкин. Қонун олти ойдан кейин кучга киради.
🔻 Рождество арчаси учун Страсбургга 3 миллион сайёҳ келган. Тарихий Страсбург Рождество бозори XVI асрдан бери ўтказиб келинмоқда ва анъанавий равишда жуда кўп ташриф буюрувчиларни жалб қилади. Бу мавсумда мутлақ рекорд ўрнатилди.
🔻 Япония деярли 50 йил давомида қурол экспортини тақиқлаган эди. Энди Япония АҚШга ракеталар етказиб беришга тайёр. Япония ҳукумати АҚШга «Патриот» зенит-ракета комплекслари учун ўқ-дорилар етказиб беришни бошлаш учун мудофаа маҳсулотлари экспорти қоидаларини соддалаштиришга қарор қилган.
🔻 Байден Россия Федерациясига қарши санкциялар қўллаш имкониятларини кенгайтирувчи фармонни имзолади. Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден йиллик мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади, бу Пентагон учун рекорд миқдордаги 886 миллиард долларни назарда тутади. Унда Украинага ёрдам кўрсатиш ҳам кўрсатилган.
🔻 Россия ноқонуний муҳожирларни сохта авиакомпания билан Минск орқали Европага олиб бормоқчи.
🔻 Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг одамлар учун хавфсиз деб атаган ҳудудларига бомба ташлади.
🔻 Венгрия бош вазири Орбан Зеленский билан учрашишга рози бўлди, лекин у билан нима ҳақида гаплашишни билмайди. У Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиш таклифини қабул қилган. Бу Венгрия ва Украина раҳбарларининг Россия Федерациясининг кенг миқёсли агрессияси бошланганидан бери биринчи расмий икки томонлама учрашуви бўлиши мумкин.
🔻 Францияда 5 киши теракт тайёрлаганликда гумонланиб қўлга олинди.