Дунё хабарлари қисқа сатрларда: Илон Маск инсоният учун потенциал таҳдидни айтди
Дунё хабарлари қисқа сатрларда: Исроил армияси ҲАМАС мудофаа чизиғини ёриб ўтди. Турк Ҳаво йўллари Истанбулдан учувчи барча рейсларни бекор қилди. Шимолий Корея бутун дунё бўйлаб ўнлаб элчихоналарни ёпмоқда. Пригожиннинг ўғли марҳум отасининг ўрнини эгаллади. Маск инсоният учун потенциал таҳдидни айтди.
🔻 Турк ҳаво йўллари авиакомпанияси бугун чипталарни брон қилиш тизимидаги техник носозликлар сабабли Истанбулдан соат 19:00 дан 22:00 гача бўлган барча рейсларни бекор қилган. Авиакомпания қолдирилган рейслар билан боғлиқ зарарни қоплашини айтган.
🔻 Бугун тонгда Украина ҳарбийлари олтита самолёт типидаги дрон ёрдамида Россияда нишонларга зарба уюштирган. Расмий Москва дронлар уриб туширилганини эълон қилди.
🔻 Дунёда энг катта артиллерия снарядлари ва ракеталарга эга Шимолий Корея Россияга бир миллиондан ортиқ артиллерия снарядларини жўнатган. КХДРга икки муваффақиятсиз уринишдан сўнг ҳарбий разведка йўлдошини учиришда Россия техник ёрдам кўрсатмоқда деб ҳисоблайди Жанубий Корея разведкаси.
🔻 Евгений Пригожиннинг ўғли Павел Россия гвардияси таркибида "ЧВК Вагнер"нинг янги раҳбари бўлди.
🔻 SpaceX, Tesla ва Х ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter) эгаси Илон Маск сунъий интеллектни инсоният мавжудлиги учун потенциал таҳдид деб ҳисоблайди.
🔻 АҚШ Россия делегациясининг Сан-Францискодаги АТЭС саммитида (11-17-ноябрь) муносиб иштирок этишини таъминлашга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, Вашингтон Россияга қарши санкциялар самарасини ҳисобга олади.
🔻 Шимолий Корея бутун дунё бўйлаб, жумладан, Испания, Гонконг ва бир қанча Африка мамлакатларидаги ўнга яқин элчихонасини ёпишни режалаштирмоқда. Бу мамлакатнинг дунё бўйлаб 25 фоизгача ваколатхоналари ёпилади дегани. Элчихоналарнинг ёпилиши "сўнгги ўн йилликлардаги Шимолий Кореядаги энг йирик ташқи сиёсий ларза" бўлиб, хориждаги имкониятларига таъсир қилади. Ўндан ортиқ миссиялар, эҳтимол, халқаро санкциялар, Пхеняннинг глобал ҳамкорликдан чиқиш тенденцияси ва мамлакат иқтисодиётининг заифлашиши туфайли ёпилиши мумкин. КХДР 159 давлат билан расмий дипломатик алоқаларга эга, бироқ хорижда 53 та дипломатик ваколатхона, жумладан, учта консуллик ва учта ваколатхонага эга.
🔻 Исроил армияси Ғазо сектори шимолидаги ҲАМАС мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги ҳужумлар ёрдамида ҳарбий кучлар Ғазо сектори шимолидаги ҲАМАСнинг олдинги чизиғига кириб борган.
🔻 Ғазо секторида Туркия ҳукумати томонидан қурилган Фаластин-Туркия дўстлик касалхонаси ўз фаолиятини тўхтатди. Тиббиёт муассасаси саратон касаллигини даволашга ихтисослашган эди. Анклавда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери турк касалхонасидан ташқари 17 та тиббиёт муассасаси ёпилган.
🔻 Германиянинг Франкфурт-Майн суди россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жиноий даромадларни легаллаштиришда айблаб, тергов доирасида мусодара қилинган мол-мулкни қайтаришни буюрди.