Дунёдаги энг бой давлатлар бешталиги

2021 йилда қайси давлатлар дунёдаги энг бой давлатлар рўйхатига кирди ва нима сабабдан?

Келинг, дунёнинг энг бой давлатлари бешталиги билан танишамиз.

5-ўрин – Бирлашган Араб Амирликлари

Ялпи ички маҳсулот киши бошига (уларнинг умумий сони деярли 10 миллион) 58 000 АҚШ долларига етади. Нефть ва алюминий ишлаб чиқариш, ривожланган сайёҳлик индустрияси ва пухта ўйланган иқтисодиёт чўл шароити ва чидаб бўлмас иссиқ иқлимни енгишга муваффақ бўлди: энг яхши меҳмонхоналар, улкан осмонўпар бинолар, бой шайхлар ва «қора олтин»га миллий миннатдорчилик эндиликда сайёрада Бирлашган Араб Амирликларини ифодалайди.

4-ўрин - Норвегия

Ниҳоят даражадаги гуллаб-яшнаётган Скандинавия мамлакати: БАА иссиқни енгган бўлса, Норвегия совуқ ва қийин табиий шароитни енгиб ўтган. Аҳолиси 5,3 миллион кишини ташкил қилади ва ялпи ички маҳсулот ҳар бирига деярли 57 минг АҚШ долларига тўғри келади. Нефть ва табиий газ қазиб олиш ва қайта ишлаш бу мамлакатнинг кучли давлатлар бешлигига киришига ёрдам берди.

3-ўрин - Сингапур

Қизиқ, бу ерда деярли ҳеч қандай фойдали қазилма йўқ, бироқ 5,7 миллион аҳолининг барчаси ниҳоят даражада шуҳратпараст (тщ-ри маънода), кучли нафсониятли, меҳнаткаш ва интизоми орқали бутун давлат даражасини кўтаради. Юқори турмуш даражаси қатъий ижтимоий қоидалар ва паст солиқлар билан мужассамлаштирилган ва асосий даромад туризм, кимё ва электроника саноати, банк ва молия соҳалари орқали келади.

2-ўрин – Люксембург

Миттигина (аҳолиси атиги 600 минг киши), лекин нақадар бой мамлакат! Люксембург дунёдаги энг муҳим молия-банк марказларидан бири: бу ерда 200 дан ортиқ банкларнинг филиаллари, 1000 дан ортиқ инвестиция жамғармалари фаолият юритади ва ҳар кунги молиявий операциялар сони ва ҳажми ҳар қандай иқтисодиётчини ҳайратда қолдиради.

1-ўрин - Қатар

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, Қатар сўнгги бир неча йил давомида аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Қатар табиий газ захиралари бўйича дунёда учинчи, табиий газ экспорти бўйича олтинчи ўринда бўлиб, нефть ва нефть маҳсулотларининг асосий экспортчиси ҳисобланади. Аҳолиси тахминан 2,5 миллион кишини ташкил қиладиган нефть империяси ҳисобланмиш бу Яқин Шарқ давлати  ўз аҳолисига ЯИМнинг 144 000 фоизигача  беради.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.