Дунёдаги ғалати тўй анъаналари

Дунёда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос анъаналари ва урф-одатлари бўлган 4 мингга яқин миллат ва элатлар бор. Япония, Ҳиндистон, Мексикада тўйлар қандай ўтказилишига қизиқасизми? Унда “Moya-planeta.ru” билан биргаликда дунёмизнинг энг ноодатий тўй анъаналарини ўрганиб чиқамиз.
Бразилия
Келин тўйга кечикиб келиши шарт. У куёвдан олдин байрамга кела олмайди, гувоҳлар ҳам олдиндан танланмайди. Уларни тўй кунимеҳмонлар орасидан танлаб олинади. Одатда, ҳар икки томонда учтадан одам, лекин баъзида кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Илгарилари бундай танловёвуз руҳлар эътиборини янги турмуш қурганлардан чалғитишига ишонилган.
Ҳиндистон
Мабодо бахтингиз очилмаса-ю, сиз ҳақиқатан ҳам турмушга чиқмоқчи бўлсангиз, зудлик билан ушбу мамлакатга саёҳат сотиб олинг. Ҳиндистонда ўзингиз ёқтирган куёвни ўғирлаш ва яширин никоҳ маросимини ўтказиш одат тусига киради.
Мексика
Биз мексикаликларни эҳтиросли, қувноқ, ҳайрихоҳкишилар деб тасаввур қиламиз. Қандай қилиб бундай одамларнинг тўйлари рақссиз ўтиши мумкин? Пошнаси баланд пойабзалларда рақсга тушиш ноқулай бўлиши боис, янги турмуш қурганлар ўз меҳмонлари учун тапочкалар сотиб олиб қўйишади.
Кения
Бу мамлакатда бировга қараб тупуриш ҳурмат белгисидир. Ҳеч қандай муҳим воқеа бундай“қилиқ”сиз содир бўлмайди. Уй сотиб олдингиз ёкифарзандли бўлдингиз - марҳамат тупурик қабул қилиб олишга тайёр туринг. Келиннинг бошидаги сочлари тарашлаб олинади ва тўйга келган қариндошлар уни бошига тупуриб ташлайди. Бу ҳаракатлари билан улар янги турмуш қурганларгабахтли ҳаёт тилаб қолишади.
Хитой
Хитойдаги Тужиа халқи тўйдан олдин бўлажаккелинлардан қариндошлари ва дўстлари совғалар билан келганларида йиғлаб кутиб олишни талаб қилади. Қизлар болаликдан бу анъанага тайёрланади. Йиғлаш – ота-онаси уйидаги ҳаёт билан хайрлашиш ва уларнинг ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдириш рамзи бўлиб,илгарилари бўлажак келин маросимдан бир ой олдин йиғлай бошлар эди.
Конго
Бу юртда тўйлар жиддий юз билан ўтказилади. Маросим пайтида кулиш ва табассум қилиш тақиқланади.
Япония
Қизлар тўйда кийиладиган камида уч хил кийимни ўйлаб чиқишлари керак. Ўзгаришлар кийим, соч ва бўяниш билан боғлиқ. Кийимларни алмаштириш бу мамлакат тўйларидаги муҳим анъаналардан биридир. Дастлаб, келин киядиган оқ кимоно, қизнинг поклиги ва бокиралигини англатади.
Зиёфатда эса келин рангли кимонода пайдо бўлади. Шу тариқа у янги оиланинг зийнати бўлишини кўрсатади. Байрамнинг якуний қисмида қиз юзпардали Европа кийимида чиқади.