Дунёдаги машҳур тилларнинг қанча сўзлашувчиси бор?
Ердаги одамлар кўпроқ қайси тилда гапиради, қайси тил энг машҳур? Инглиз тили дерсиз? Йўқ, ундай эмас, дунёдаги энг оммалашган тил рўйхатимизнинг иккинчи поғонасидан жой олган. Умуман олганда, дунёда 7 мингдан ортиқ тилларда сўзлашилади, улардан ўнтага яқини эса эса энг машҳурларидир.
Келинг, бу тўғрида батафсил сўз юритсак.
Хитой тили - 1 миллиард 300 миллион сўзлашувчи
Бу тил Хитой Халқ Республикаси, Тайвань ва Сингапур давлатларининг расмий тили. Хитой тили дунёдаги энг қийин ҳисобланади ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтита расмий тилларидан биридир.
Инглиз тили - 600 миллион сўзлашувчи
Энг оммалашган тилда 106 та давлатда сўзлашади. У Буюк Британиянинг расмий ва асосий тили ҳисобланади. Ҳиндистон, Ирландия, Янги Зеландия, Канада ва Филиппинда инглиз тилидан ташқари ўз расмий тиллари мавжуд.
Ҳинд тили - 490 миллион сўзлашувчи
Ҳиндистон, Непал, Бангладеш ва Покистонда шу тилда гапиришади. Кўпчилик ҳинд тили тез орада дунёда энг кўп сўзлашувчисига эга бўлиб, Хитой тилидан ўзиб кетади, деб тахмин қилмоқда.
Испан тили - 427 миллион сўзлашувчи
Испан тилининг дунёдаги 31 давлатида ўз сўзлашувчиси бор. Испан тили БМТ, Европа Иттифоқи ва Жанубий Америка Миллатлар Иттифоқи каби халқаро ташкилотларининг расмий тилидир.
Араб тили - 267 миллион сўзлашувчи
Бу тилда дунёнинг 58 та давлатида сўзлашилади. Сўзлашувчиларнинг энг кўп сони Саудия Арабистони, Ироқ, Қувайт, Сурия, Ливан, Иордания ва Мисрда жойлашган. Қуръони Каримнинг араб тилида ёзилиши ҳам бу тилнинг тарқалиши учун замин яратган.
Рус тили - 260 миллион сўзлашувчи
Дунёнинг 17 та давлатида рус тилида сўзлашади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтита расмий тилидан бири ҳисобланадиган рус тили Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг расмий тили ҳисобланади. Шунингдек, рус тили Европада энг кўп сўзлашиладиган ва энг кўп гапириладиган славян тили ҳамдир.
Португал тили - 240 миллион сўзлашувчи
Португал тилида дунёнинг 12 та давлатида гаплашилади. Португаллар Бразилия, Ангола, Макао, Мозамбик ва Венесуэла давлатларида мустамлакаларни ўрнатиш орқали ўз тилларини дунёдаги энг кўп сўзлашиладиган тиллардан бирига айлантирган.
Француз тили - 150 миллион сўзлашувчи
Француз тилида асосан Францияда, шунингдек, дунёнинг яна 53 давлатида сўзлашади. Бу тил Европа Иттифоқи, Халқаро Олимпия қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти каби кўплаб халқаро ташкилотларнинг расмий тили ҳисобланади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.