Дунёдаги воқеалар қисқа сатрларда

🔻"Исроил жанубида, Ғазо сектори билан чегарада жанговар ҳаракатлар давом этяпти". Сўнгги маълумотларга кўра, ҲАМАСнинг сиёсий раҳбарларидан бири Яҳё Синвар йўқ қилинган.

🔻 Исроил Фаластин анклавига озиқ-овқат, ёқилғи ва электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб, Ғазо секторини тўлиқ блокада қилишни режалаштирган.

🔻 Исроил шекели Яқин Шарқда можаро авж олган бир пайтда АҚШ долларига нисбатан деярли 8 йил ичидаги энг паст даражага тушиб кетди.

🔻 Афғонистонда 7 октябрь куни рўй берган зилзила қурбонлари сони 2000 дан ошди. Бу сўнгги йигирма йил ичида мамлакатда содир бўлган энг ҳалокатли зилзила деб баҳоланмоқда.

🔻 Буюк Британиядаги об-ҳаво йилнинг бу фасли учун жуда иссиқ келди. Британия пойтахти ва бошқа шаҳарларда ҳаво ҳарорати мавсумий равишда Цельсий бўйича 25 даражагача кўтарилди ва кўтарилишда давом этмоқда.

🔻 Америка Қўшма Штатларида кўп қаватли бинодан олинган тозаланган канализация суви ёрдамида пиво тайёрланди. Шу тариқа ишлаб чиқарувчилар сув ресурсларини қисқартириш муаммосига эътибор қаратишга ва уларни тежаш йўлларини таклиф қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Канализация уч босқичда тозалашдан ўтади, шундан сўнг унинг сифати жўмракдаги ичимлик сувидан қолишмайди. Қайта ишланган оқава сувдан фойдаланган ҳолда пиво тайёрлаш сайёрамизнинг сув ресурсларини тежашнинг бир усулига айланиши мумкин.

🔻 Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти аёллар меҳнати тадқиқоти учун берилди. У америкалик Клаудия Голдинга топширилади.

🔻 Турк лираси долларга нисбатан тарихий энг паст кўрсаткичини янгилади, турк пул бирлигининг қиймати бир доллар учун 28 лирадан ошди.

🔻 НАТОга аъзо давлатлар, АҚШдан ташқари, 2023 йилда ҳарбий харажатларини 2022 йилга нисбатан 8,3 фоизга оширмоқчи.