Дунёнинг энг бой одамларини ўзаро нима боғлаб туради? Фақат пулларми?
Қуйида уларни бир-бирига ўхшаш 9 та ҳаётий жиҳатлари ҳақида билиб оласиз.
Бугунги кунда ер юзида истиқомат қилаётган аҳолининг 2,8 фоизини миллиардерлар ташкил этар экан. Уларнинг кўпчилиги бойликка ўз ақли ва кучи билан эришган бўлса, айримларига ота-оналари ёрдам беришган. Қайси бирлари эса зарур вақтда, керакли жойда бўлганлиги сабабли улкан ютуқларни қўлга киритган. Аммо уларни бирлаштириб турадиган айрим ҳаётий жиҳатлар бор.
AdMe.ru нашри дунёнинг энг бой одамларининг ютуқларини кузатиб, нафақат мислсиз бойликка эришган, балки ҳозирги қалтис замонда уларни сақлаб қола билганларини аниқлашди.
- Ота-оналар кўмаги
Таниқли миллиардер, Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг ота-онаси ўғлини зерикарли бўлган дарсларда ўтиришга мажбур қилишмаган. Маркнинг отаси тиш шифокори бўлиб, унинг компьютер ўйинларига бўлган қизиқишини эътиборга олиб, унга ўз клиникаси мижозлари билан алоқа қилиши учун махсус дастур ишлаб чиқишини таклиф қилди. Қисқа муддатда ўзи яратган ZuckNet дастурини ишга тушириб, мижозларнинг уйидан туриб, клиникада навбат олиш, шифокорлар билан мулоқот қилишлари учун шароит яратди.
- Жаҳоннинг яна бир йирик бойларидан бири Ларри Пейджнинг ота-онаси ҳам худди шунга ўхшаш йўл тутишган. Бўлажак бойвачча мусиқадан илҳомланиб, компьютерларни бузиб-тузишга қизиққан.
- Джефф Безоснинг ота-онаси эса ўғилларининг тадбиркорлик қилиши учун 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тикишган.
- Омадга фақат диплом билан эришиб бўлмайди
- Жаҳонга таниқли бўлган «Zara» кийим кечаклар бренди асосчиси Амансио Ортега камбағал оилада дунёга келади. У ҳатто ўрта мактабни ҳам охиригача тугатмаган. 13 ёшида куйлаклар дўконига буюртма ташувчи бўлиб ишга кирган. 14 ёшга кирганида «овора бўлманглар, бу боладан ҳақиқий дизайнер чиқмайди» деб устидан кулган испан тикувчисига ёрдамчи бўлган.
- Уоррен Баффетт ҳам ота-онасининг ёрдами билан бакалавр ва магистр даражаларини олган экан.
- Олий маълумот инсон ҳаётида ҳар доим ҳам муҳим ўрин тутмайди деганлардан бири Билл Гейтсдир. Компьютер технологиялари соҳасида миллиардерга айланган америкалик олий ўқув юртига ўқишга кириб, уни орадан 34 йил ўтгачгина битириб, дипломга эга бўлган.
- Ташқи кўриниш
Шинам ва қулайлик - бу 15 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги бойликка эга бўлган инсонлар танлаган йўл. Улар эрталаб кийим танлаш учун вақт сарфламайди. Бу ишни улар учун хотинлари бажаришади. Руҳшуносларнинг фикрича, айрим кийимларнинг ранги ўта қийин вазиятларда ҳам тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берар экан.
- Оила
Бойларнинг ҳаётидаги энг қийин вазиятларида ёнларида доимо севимли кишилари – рафиқалари ҳамроҳлик қилишган. Улар турмуш ўртоқларининг чўнтагида бир чақаси ҳам бўлмасада, чираниб калласидаги амалга ошириш қийин бўлган бўлмағур ташаббусларини ҳам, илк ютуқларини қўлга киритганда ҳам қўллаб-қувватлаб келишган.
- Билл Гейтс 20 йил илгари оёғига одмигина туфли кийган гўзалнинг юрагини забт этган.
- Ингрид Баффеттхоним эса ўз «шаҳзода»си билан учрашгунича ошхонада идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлаган. Аммо, ўзининг самимийлиги билан миллиардер севгисини қозонган. Уларнинг бахтли ҳаёти 30 йил давом этди.
- Alibaba Group асосчиси Жек Манинг турмуш ўртоғи миллиардерни ҳали университетда ўқиб юрган чоғларидаёқ қўллаб-қувватлаган. У эрининг вақти келиб бир ойда 1 миллион доллар топишига ишонган. Мана 25 йилдан ошибдики унга ишониб келади.
- Бернар Арно ўз хотини билан илк марта 28 йил илгари учрашган бўлса-да, бирор марта ёлғиз қолдирмаган. Айтишларича, асли пианиночи бўлган аёл миллиардерни мусиқага бўлган иқтидори билан лол қолдирган. Шунингдек, рафиқаси унга учта ўғил совға қилган.
- Хобби
Миллиардерлар ишдан бўш вақтларда севган машғулотлари, яъни, хоббиси орқали ҳам даромад қилишган. Психологлар севган машғулот билан шуғулланиш инсоннинг тушкунликдан халос этиш учун воситалардан бири дея таъкидлашади. Бундан ташқари, улар футбол билан шуғулланиб, кучли клубларни сотиб олишади. Турли қўнғизлардан коллекция қилишади. Аммо, кўп вақтини хайрия ишларига сарфлаши ҳам бор гап.
Жумладан, Жек Ма Хитойнинг қишлоқда яшовчи аҳолисининг таълим олишини ривожлантириш жамғармасини ташкил этган.
- Компьютер ишлаб чиқарувчи «Dell» компанияси раҳбари Майкл Делл рафиқаси билан биргаликда камбағаллар яшовчи ҳудуддаги болалар муаммоларини бартараф этиш билан шуғулланишади.
- «Google» асосчиларидан бири Ларри Пейдж Эбола безгагига қарши кураш олиб борувчи жамғарма ишлари билан банд.
- Омадсизлик билан ёнма-ён
Мислсиз маблағга эга бўлишидан олдин ҳар бир бойнинг фаолиятида кўтарилиш ва пасайишлар юз берган.
- Таниқли ихтирочи Жеймс Дайсоннинг қўлга киритган ютуқлари 15 йил давомида 5127 қопсиз чангютгични кашф этилиши билан боғлиқ. Хотини эса болаларни тарбиялаб, оиласини таъминлаш учун расм чизишдан дарс бериб, пул ишлаш орқали ўз эрини ҳар томонлама қўллаб келган.
- Apple компанияси асосчиларидан бири Стив Джобс эса Apple 3, Macintosh Portable, Lisa компьютерларини, шунингдек, QuickTak камералари каби замонавий техникалар устида қайта-қайта ишлайвериб, ҳаётга татбиқ этиб келган. Унинг компанияси ўз вақтида 10 марта йирик инқирозга учраган. Аммо, янгиликларга ўч бўлган тадбиркор ўз ихтироларини такомиллаштиришдан чарчамаган. Айрим техникалар унинг ўлимидан сўнг ҳам шогирдлари томонидан қайта такомиллаштирилмоқда.
- Уолт Дисней ўзи яратган энг омадли Освальд образи учун бўлган ҳуқуқни қўлидан бой бергандан икки йил ўтиб, компанияси инқирозга учраган. Голливудга боргач, анимация асрини бошлаб берган янги қаҳрамон Микки-Маусни кашф этди.
- Фарзандлар
Ҳар бир бойвачча ўз фарзандларининг қулайроқ шароитларда яшашини истайди. Шунга қарамай, болалигидаёқ улар онгига ўзгалар меҳнати туфайли топилган пулларни сарфлашда ҳурмат қилишни сингдиришади.
- Билл Гейтс ўз фарзандларига қўл телефонларидан фойдаланишни тақиқлаган, шунингдек, интернетдан фойдаланиш вақтини ҳам чеклаб қўйган.
- Уоррен Баффетт ўз болалари бошлаган ишларни доим қўллаган ва оиласи билан оддий турмуш тарзини олиб борган. Фарзандлари эса отасини миллиардер эканлигини газеталардан ўқибгина билиб қолишган.
- Жамият фойдасига ишлаш
- Ҳам тадбиркор, ҳам ихтирочи Илон Маск эса болалигидан доимо коинот ҳақида орзу қилган. У тузган ўта иқтидорли олимлардан иборат жамоа туфайли коинотни ўрганиш имконияти пайдо бўлди. Масалан, улар Falcon-9, Dragon SpaceX и Falcon Heavy каби коинотга йирик ер йўлдошлари ва бошқа энг зарур тадқиқот ишларини олиб борувчи асбоб-ускуналарини олиб чиқишга ёрдам берувчи юк ташувчи космик кемаларни яратишган.
- Марк Цукерберг ўз дўстлари билан гаплашиб туриш учун яратган алоқа воситаси орқали ҳозирда ҳар ойда 2 миллиард одам мулоқот қилмоқда. Улар ҳаётидаги энг қизиқарли лаҳзалардан баҳраманд бўлишмоқда.
Миллиардерлар ўз орзуларини ҳаётга татбиқ этар экан, жамиятдаги муаммолардан четда қолишмаяпти. Балки, унинг ривожланишида ҳам ўз ҳиссаларини қўшишга интилишмоқда.
- Жамоага бўлган ишонч
Жаҳоннинг энг бой одамлари ҳам ўз ёрдамчилари кўмагисиз ҳеч нарсага эришолмаган бўларди. Аммо, уларнинг ҳар бири ўз жамоасини турлича бошқаришни истайди.
- «Google» халқаро тизими асосчилари Ларри Пейдж и Сергей Брин ўз компанияси хизматчиларига ҳар томонлама кўмаклашишга ҳаракат қилишади. Жумладан, ходимларга иш вақтининг 20 фоизини шахсий лойиҳаларини амалга оширишлари учун ажратишга рухсат беришади. Шунинг учун ҳам жамоада аъзоларни ортиқча назоратсиз ишлашини таъминлаш меҳнат қилиш маданиятининг асоси ҳисобланади.
- «Virgin Group» раҳбари Ричард Брэнсон ходимлар учун енгиллик яратиш биринчи ўринда туриши керак деб ҳисоблайди. Иккинчи - мижозлар, учинчиси эса акционерлар манфаати ҳақида бош қотириш лозим деб ўйлайди. Шунингдек, у замонавий технологиялар ривожланган бир даврда хизматчилар ўз ишхоналарида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ ишламасликлари лозим. Шундагина улар ўзларини бахтли ҳисоблаб, самарали меҳнат қилиш учун замин яратади, деб фикр қилади миллиардер.
Дилмурод Тўхтаев тайёрлади.