Эмлаш ихтиёрий, бепул, аммо хусусий вакцина марказларида пуллик эмлатиш ҳам мумкин
Фуқароларимиз ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича турли хил мазмундаги саволлар билан мурожаат қилишмоқда.
Самарқанд шаҳрида бугунги кунга қадар олти мингга яқин аҳоли коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Эмлаш учун Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Aztra Zeneca” вакцинаси ва Хитой билан Ўзбекистон олимлари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган "ZF-UZ-VAC2001" вакцинаси ишлатиляпти. Бу эмлашлар давлатимиз томонидан ихтиёрий равишда бепул асосда амалга ошириляпти.
Бугунги кунда режа асосида хавф гуруҳига мансуб 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли қатлами ва тиббий ходимлар эмланяпти.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керакки, эмлаш ишлари босқичма-босқич амалга ошириляпти, бироқ аҳоли орасида чет элда ўқишни, иш фаолиятини чет элда давом эттирувчи фуқароларимиз ёки хорижга у ёки бу юмуш билан чиқиш истагидаги фуқароларимиз талабларига кўра, хусусий вакцина марказларида эмлаш ишларини амалга оширишини тавсия этамиз. Хусусий вакцина марказларида эмлаш ишлари пуллик амалга оширилади. Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида иккита вакцина маркази фаолият юритяпти.
Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати.