Энди таксилар осмонда ҳам юради

Германиянинг Оберпфаффенхофен шаҳридаги аэродромда беш ўриндиқли учар такси қурилмаси синови бўлиб ўтди.
Учар такси қурилмасини Lilium компанияси ясаган. Режаларга кўра 2025 йилгача ушбу учар таксилар хизмати камида Германиянинг иккита шаҳрида жорий этилади.
Учар такси қурилмасининг синов жараёнида, унга 1.5 тонна оғирликдаги юк ортилди ва шу ҳолатда у турли хил манёврлар қилди. Учар такси қурилмаси синовдан муваффақиятли ўтди.
Учар такси қурилмаси ўз тезлигини соатига 300 км/соатгача ошира олади.
Ушбу учар такси қурилмаларини ясаган компания уни эркин бозорда сотиш нияти йўқлигини, учар аппаратдан фақат такси хизматлари учун фойдаланишларини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Airbus компанияси ҳам учар такси қурилмаси устида иш олиб бораётганини маълум қилган эди.