Эркак рашк сабаб таниш аёлининг эрини ва ўзини пичоқлади
- 11.02.2020 09:19
- 514
- Жиноят ва жазо
2020 йил 9 февраль куни тахминан соат 20:45 да муқаддам судланган 52 ёшли Қ.А. ўзига олдиндан таниш бўлган 39 ёшли Д.Ж. (аёл)нинг яшаш хонадонига бориб, ўзининг бугунги кундаги турмуш ўртоғи, 67 ёшли Ф.Х. билан ўзаро рашк туфайли тортишиб қолган. Ўзи билан олиб келган пичоқ билан Ф.Х.нинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, унга ва ўзига жароҳат етказган.
Бунинг оқибатида Ф.Х. ва Қ.А.лар олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.