Эркинжон Турдимов «уруш» эълон қилди
- 18.02.2020 09:38
- 8806
- Самарқанд
Бугун, 18 февраль куни ўтказилган ҳокимлик соатида туман ва шаҳарлардаги аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ масала муҳокамаси чоғида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ушбу масалага бефарқлик ва эътиборсизликка қарши “уруш” эълон қилишини таъкидлади.
– Яқинда баҳор келади, табиат уйғонмоқда, – деди Э.Турдимов. – Шунга ҳамоҳанг мудроқ кайфиятдаги кишилар ҳам уйғониши керак. Атрофга разм солсин, ўз яшаш ва иш жойи, маҳалла-кўй, кўчалар ободлигига эътибор қаратсин. Баҳорни уйғониш, янгиланиш фасли деймиз, одамлар ҳам бунга тайёр бўлиши лозим. Тайёргарлик эса аввало ўз уйимиздан, ўзимиздан бошланса, айни муддао бўларди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 60 дақиқа аввал
- Долзарб